LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган енгил автомобиллар учун ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти ва «Ўзавтосаноат» уюшмасининг Фарғона механика заводида иш унуми йилига 1050 минг дона бўлган ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш «Фонтайн» (Нидерландлар) ва «Айзенманн» (Германия) фирмаларининг илғор технологиялари ва ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланган ҳолда ташкил этилади;
ускуналар монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари тугалланган ҳолда 1997 йил 31 декабргача етказиб берилади.
4. «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятининг автомобиль ғилдираклари дисклари ишлаб чиқаришига «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 6-банди жорий этилсин.