Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОШКОР ЭТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН АХБОРОТЛАРНИ «БИРЖА» ГАЗЕТАСИДА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРЗДА НАШР ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 28 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1671-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-12-сонли «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1671-2, 31.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 1 мартдаги 2007-02-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1671, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 160-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 апрель,
2010-08-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 27 апрелдаги 2010-08-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил., № 5-6, 61-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ «Биржа» газетасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартибини белгилайди».
2. 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан «Биржа» газетасида қонун ҳужжатларига мувофиқ нашр этилаётган ахборотни нашр этиш учун тўлов олинмайди».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
2010 йил 26 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 172-модда)