«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2105]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 50-сон, 496-модда ) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ И. ҲОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 апрель,
126-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 15 апрелдаги 126-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш «Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидалари»да (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 43-сон, 463-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
2. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловлар мазкур Низом асосида амалга оширилади.
II. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш
3. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш (қайта аккредитация қилиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Буюртмачи топширган аризасидан воз кечган тақдирда аккредитация қилиш учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
5. Аккредитация аттестати дубликати берилгани учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Аккредитация аттестатида кўрсатилган эксперт ташкилоти ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги натижасида аккредитация аттестати қайта расмийлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш мақсадида жойига бориб баҳолаш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи томонидан қопланади.
10. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар аккредитация қилиш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳамда саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ташкил қилиш ва ривожлантириш учун сарфланади.
III. Якуний қоида
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2010 йил 12 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 164-модда; 2011 й., 26-сон, 273-модда; 2013 й., 37-сон, 490-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)