Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 354-сонли «Аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 декабрдан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 18 сўм миқдори белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги белгилаган рўйхати бўйича уруш қатнашчилари ва фахрийлари, уруш ва меҳнат ногиронлари ойига умумий суммаси борасида автомобиль бензинининг 1 литрини 9 сўмдан имтиёзли нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларига кўрсатиб ўтилган суммадан ортиқча автобензиннинг 1 литри 18 сўмдан сотилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бозор ва бозордан ташқари фондлар бўйича нархлар даражасини мувофиқлаштирган ҳолда автомобиль бензинининг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.
4. «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотувчи автомобиль ёқилғиси қуйиш шохобчаларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1996 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра баҳоласинлар. Қайта баҳолашдан олинган сумма тўлалигича корхоналарнинг ялпи даромадида ҳисобга олинади ва унга белгиланган тартибда солиқ солинади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 мартдаги 124-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 29 ноябрь,
423-сон