LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий дам олиш ва спортни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг устав сармояси 2 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган, Тошкент шаҳридаги Роҳат кўлида халқаро андозадаги гольф-клубни қуриш ва кейинчалик фойдаланиш учун «Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
қўшма корхонани, устав сармоясидаги улуш тегишли равишда 20 ва 80 фоиз миқдорида тақсимланган ҳолда, Ўзбекистон томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Америка томонидан «Олден Стар Инк» компанияси таъсис этадилар;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қўшма корхона устав сармоясига улуши ердан фойдаланиш ҳуқуқи, мавжуд муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, ўтиш йўллари сифатида қўшилади.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Тошкент шаҳрининг Роҳат кўлидаги халқаро андозадаги гольф-клубни ташкил этишга доир лойиҳани Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.