13.12.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман қўшма комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан буён «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Шартнома ва Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссиясини ташкил қилиш тўғрисида 1996 йил 27 ноябрдаги Протокол қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек-туркман ҳамкорлигини халқаро ҳуқуқ, тенглик, тотувлик ва ўзаро манфаатлилик тамойиллари асосида келажакда кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Томонлар ўртасида тузилган шартнома ва битимлардан келиб чиқадиган ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва масалаларни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Томонларнинг молиявий капитали ва технологияларини фаол жалб этишни, молиявий-саноат гуруҳлар, қўшма корхоналар ва кооперациялашган ишлаб чиқаришларни ташкил этишни ўз ичига олган ўзбек-туркман ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини ривожлантириш ва излашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида тузилган халқаро шартномалар ва савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасидаги бошқа икки томонлама келишувларни, шунингдек Комиссия йиғилишларида қабул қилинган қарорларнинг ижросини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўзаро манфаатни ифодалайдиган соҳаларда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, шунингдек икки давлат ўртасида ташқи савдо айланмасини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— икки томонлама давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро шартнома лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Томонлар давлатларининг вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Комиссиянинг иккала қисмлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик масалаларини тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Комиссия йиғилишларини тайёрлаш ва ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия икки миллий — ўзбек ва туркман қисмларидан иборат. Ҳар бир Томон Комиссиянинг тегишли миллий қисм раисини (бундан кейин ҳамраислар), масъул котиб ва Комиссия аъзоларини ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тайинлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда Комиссия икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича доимий ёки вақтинчалик кичик комиссия ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиши мумкин. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини Комиссия раҳбарлиги остида амалга оширади ва унга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши ва ҳамраислар учрашувлари ҳар қандай Томоннинг таклифи билан дипломатик каналлар орқали келишилган муддат ва жойда ҳар йили камида бир маротаба навбатма-навбат Томонлар давлатлари ҳудудида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишлар ва учрашувларнинг ўтказилиш муддатлари улар ўтказилиш санасигача икки ойдан кечикмасдан келишилади. Томонлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг кун тартибини у ўтказилгунга қадар бир ойдан кечикмасдан келишадилар. Комиссия йиғилишида ҳамраисларнинг ўзаро келишувига кўра кун тартибига киритилмаган масалалар ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари, ҳамраислар учрашувлари, ишчи гуруҳлар йиғилишлари Томонларнинг ўзаро келишуви билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилиш ёки учрашув қайси давлат ҳудудида ўтказилаётган бўлса, Комиссиянинг шу қисми ҳамраиси йиғилишда раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон Комиссия йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун экспертлар ва мутахассисларни, шунингдек ўз давлатлари ишбилармонларининг вакилларини жалб этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари консенсус асосида қабул қилинади ва Комиссия йиғилиши протоколи имзоланган санадан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишларнинг ахборот таъминоти, материаллар ва ҳужжатларни тайёрлаш, Комиссия йиғилишлари протоколларини расмийлаштириш, ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қабул қилинган қарорларни амалга ошириш устидан назорат қилиш, шунингдек Комиссия ишини таъминлаш бўйича ташкилий характерга эга бўлган бошқа мажбуриятлар Комиссиянинг миллий қисми масъул котибларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадда масъул котиблар ўзаро доимий алоқаларни олиб борилишини қўллаб-қувватлайдилар ва зарур ҳолларда Комиссия йиғилишлари орасидаги даврда учрашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари ва Комиссия йиғилишлари, ҳамраисларнинг учрашувлари, ишчи гуруҳ йиғилишларида делегацияларининг иштироки билан боғлиқ харажатлар юборувчи Томон маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Ўзаролик асосида қабул қилувчи Томон юборувчи Томон делегациясига маҳаллий транспорт харажатлари, жойлаштириш, овқатланиш ва яшаши бўйича харажатларни тўлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишлари, ҳамраислар учрашувлари ва ишчи гуруҳлар йиғилишларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мазкур тадбирлар қайси давлат ҳудудида ўтказилаётган бўлса, ушбу Томон маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин қилиш билан юзага келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил давомида амал қилади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги нияти ҳақида бошқа Томонни тегишли муддат тугашидан камида олти ой илгари ёзма равишда хабардор қилмагунга қадар, кейинги беш йиллик муддатларга узайтирилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашхобод шаҳрида 2009 йил 13 декабрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга. Ушбу Битимнинг талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)