Ўзбекистон Республикаси билан Андорра Князлиги ўртасида
Протокол
ДИПЛОМАТИК МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Андорра Князлиги,
Икки халқ ўртасида ўзаро англашув, дўстликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни юриштириш мақсадида,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Устави ва халқаро ҳуқуқ принциплари ва мақсадлари, хусусан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни ҳурмат қилиш ва таъминлаш, давлатлар ўртасида тенглик, миллий суверенитет, мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик асосида,
Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йилнинг 18 апрелидаги Вена конвенцияси қоидаларига мувофиқ ушбу Протокол имзоланган санадан бошлаб дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилдилар.
Ушбунинг тасдиғи сифатида, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан тегишинча ваколатланган қуйида имзо чекувчи вакиллар ушбу Протокол ўзбек, каталан ва инглиз тилларида имзоладилар, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Афина шаҳрида 2009 йил 1 декабрда тузилди.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)