ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ОЛИШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1664-1]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги ПФ-3831-сон «Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 503-модда) назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йилнинг 19 февралдаги 23, 2007-17, 286-В-сон «Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1664, 2007 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 114-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 10 май,
40-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 10 май,
2010-18-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 10 май,
17/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 155-модда)