Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2019 17.05.2010 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2019
Ҳужжат 17.05.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли «Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 30 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш ва электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар электр тармоғи хўжалиги объектлари жойлашган жойларда ишларни амалга ошираётган ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан кўрсатиб ўтилган Қоидаларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида электр тармоғи хўжалиги объектларини ўрнатиш, уларнинг сақланишини таъминлаш ва муҳофаза зонасида улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қоидаларнинг амал қилиши электр тармоғи хўжалиги объектларининг мулкчилик шакллари ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, электр тармоғи хўжалигининг барча объектларига жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қоидаларда электр тармоғи хўжалиги объектлари деганда электр энергияси узатишни амалга ошириш учун мўлжалланган электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Электр тармоғи хўжалиги объектларини жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электр тармоғи хўжалиги объектлари қурилиши учун ер участкалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонаси ер участкаси ёки юзасидан тубигача сув маконидир. Уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланади. Мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланган электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ажратилган ер участкалари ҳисобланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижроия топогеодезия суратлари материалларини уларни ердан фойдаланишнинг тегишли хариталарига киритиш учун ҳудудий архитектура ва қурилиш органларига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ҳудудлар кадастр бўйича бўлинган ва ер участкалари кадастр бўйича суратга олинган ҳолда қишлоқ жойларда ер ресурслари туман хизматлари томонидан, шаҳарлар ва шаҳарчаларда кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан натурада белгиланади ҳамда кадастр ишида қайд этилиши ва ер участкасининг кадастр режасида акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ифлослантириш ва электр тармоғи хўжалиги объектларининг коррозияга учраши манбаи бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида ифлосланиш ва коррозияга учрашни чекловчи ёки электр тармоғи хўжалиги объектларини ифлосланиш (коррозия) зонасидан чиқариш билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мавжуд электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зоналарининг ер майдони ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари, шу жумладан ижарачилардан олиб қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан давлат қўриқхоналари, табиий боғларнинг қўриқхона зоналари ва давлат биосфера резерватлари ва ҳоказоларнинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида электр тармоғи хўжалиги объектлари қурилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари мазкур Қоидалар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 20 киловольт кучланишли линиялар учун 10 метргача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 киловольт кучланишли линиялар учун 15 метргача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110 киловольт кучланишли линиялар учун 20 метргача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220 киловольт кучланишли линиялар учун 25 метргача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 киловольт кучланишли линиялар учун 30 метргача масофада четдаги симнинг линиясидан ҳар икки томон бўйича турувчи чекланган вертикаль текислик ер участкаси ва ҳаво макони шаклидаги электр узатиш ҳаво линияси бўйлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ер юзасида (уларнинг чекланмаган ҳолатида) ҳар икки томонидан 2 метр четдаги сим проекциясида турган ер участкаси, чекланган параллель тўғри шаклдаги 1000 вольтгача электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб (биноларга кириш учун тортилган симлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар икки томондан бир метр четдаги кабелларда турган, кабель линиялари шаҳарларда йўлаклар остидан ўтган тақдирда 0,6 метр бинолар ва иншоотлар томонга ва кўчанинг одамлар юрадиган томонига 1 метр ер участкаси, чекланган параллель тўғри шаклдаги электр узатиш ер ости кабель линиялари бўйлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар икки томондан четдаги кабеллардан 100 метргача масофада турган вертикаль текислик ўртасидаги тубнинг сув юзасидан сув макони участкаси шаклида электр узатиш сув ости кабель линиялари бўйлаб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр узатиш линиялари билан энг яқиндаги бинолар ва иншоотлар, шунингдек дарахтлар ва бошқа кўп йиллик ўсимликлар ўртасидаги йўл қўйиладиган энг кам масофа электр қурилмаларини лойиҳалаштириш ва ўрнатиш асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ўлчови ва уларнинг режими Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз қарамоғида бўлган корхона томонидан белгиланади. Электр тармоғи хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш учун йўллар, кириш йўллари ва бошқа иншоотлар Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар электр хўжалиги объектлари ўрмон массивлари орқали ўтса, бевосита симларга яқин жойда ўсган дарахтлар электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилот томонидан кесиб ташланади. Электр тармоғи хўжалиги объектлари истироҳат боғлари, боғлар ва бошқа кўп йиллик дарахтлар орқали ўтса, дарахтларни кесиш электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. Томонларнинг келишувига кўра эса ушбу дарахтлар ўз ихтиёрида бўлган ташкилот томонидан ёки боғлар ва бошқа кўп йиллик дарахтларнинг эгалари бўлган жисмоний шахслар томонидан электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланувчи корхона томонидан белгиланадиган тартибда кесилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тор йўллар очиш учун дарахтларни кесиш электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари томонидан ўрмон хўжалиги ташкилотларининг шартлари бўйича амалга оширилади. Дарахтларни кесиш қоидалари (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарорига 2-илова) бузилишига йўл қўйган электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари бунинг учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Авария ҳолатларининг олдини олиш учун электр тармоғи хўжалиги объектларида ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари трассасига туташиб кетган ўрмон массивларида айрим дарахтларни ушбу дарахтлар тегишли бўлган ташкилотнинг рухсати билан, кейинчалик ўрмон кесиш чипталари (далолатномалари)ни белгиланган тартибда расмийлаштирган ва кесиш жойини кесиш қолдиқларидан тозалаган ҳолда кесишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кабель лангар, балиқчилик чангаги ёки бошқа усул билан юқорига кўтарилган тақдирда капитанлар, кема эгалари кабелни холи қилиш чораларини кўришга ва юз берган воқеа тўғрисида энг яқиндаги ҳудудий электр тармоқлари корхонасига хабар қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Узилган, ерда ётган ёки осилиб турган электр узатиш ҳаво линияси симини кўрган, шунингдек тиргакнинг йиқилиши ёки симнинг узилиши хавфини сезган фуқаролар бу ҳақда дарҳол энг яқиндаги ҳудудий электр тармоқлари корхонасига хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхонанинг ёзма розилигисиз электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа тез ёнадиган материалларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай бино ва иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай турдаги кон, юклаш-тушириш, сув ҳавзаси тубини чуқурлаштириш, тупроқ кавлаб олиш, портлатиш, мелиорация ишларини амалга ошириш, дарахтлар ҳамда бутазорларни экиш ва кесиш, дала шийпонлари қуриш, мол учун қўра, сим тўсиқлар қуриш, узумзорлар ва боғлар учун шпалерлар ўрнатиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ ва бошқа сув жониворларини сув ости чангаклари билан тутиш, сув ўсимликларини чиқариб олиш, музни ёриш ва тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баландлиги 4,5 метрдан ортиқ бўлган машина ва механизмларнинг йўл юзасидан юк билан ёки юксиз юриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,3 метрдан ортиқ чуқурликда, шудгорланадиган ерларда эса 0,45 метрдан ортиқ чуқурликда қазиш ишларини амалга ошириш, шунингдек тупроқни текислаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг нормал ишлашини бузиши, уларнинг шикастланишига ёки бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянчларга, симларга чет буюмларни яқинлаштириш, шунингдек таянчларга чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай уюмлар ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқа, ўғит, похол, ўтин ва бошқа материалларни тўплаш, олов ёқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўйинлар учун спорт майдонлари, стадионлар, бозорлар қуриш, жамоат транспортининг тўхташ комплекслари, машина ва механизмларнинг барча турлари тўхтайдиган жойлар қуриш, белгиланган тартибда рухсат берилган ишларни бажариш билан банд бўлмаган одамларнинг кўп тўпланиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
варраклар, учиш аппаратларининг спорт моделларини, шу жумладан бошқарилмайдиган моделларини учириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 500 кВ бўлган электр узатиш линиясининг муҳофаза зонасида, темир йўл транспортидан ташқари, барча транспорт турларининг тўхташи тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электр тармоғи хўжалиги объектлари устида ва улар яқинида ҳаво кемаларининг парвози, ҳаво маконидан бошқача тарзда фойдаланиш, шунингдек электр тармоғи хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кўрсатиб ўтилган ишларни амалга оширишга ёзма розилик олган ташкилотлар уларни электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида ушбу объектларнинг сақланишини таъминловчи шарт-шароитларга риоя қилган ҳолда бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зоналари яқинида уларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган портлатиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишларни олиб борувчи ташкилотлар ишларни бажариш бошланишидан камида 12 сутка олдин электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар билан электр тармоғи хўжалиги объектлари сақланишини таъминловчи ушбу ишларни бажариш шартлари ва тартибини келишишга ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зоналарида портлатиш ишларини олиб боришга ёзма розилик ушбу ишларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаси тақдим этилгандан кейин берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналарга электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зоналарида ишларни олиб боришга ёзма розилик бериш рад этилишининг сабаблари кўрсатилиши керак ва рад этиш юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзларининг ер участкалари орқали электр тармоғи хўжалиги объектлари ўтадиган юридик ва жисмоний шахслар ушбу объектлар сақланишини таъминлашга кўмаклашадиган ўзларига боғлиқ барча чораларни кўришга, электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари билан ушбу ишларни амалга ошириш жойи ва муддатлари олдиндан келишилмасдан бинолар ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасликка мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Электр тармоғи хўжалиги объектларини қайта ўрнатиш ва кўчириш электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари билан келишилган техник шартлар бўйича, ишларни бажарувчилар, асосий қурилишни ёки ишни амалга оширувчи ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ер ишларини амалга оширувчилар ушбу ишларни олиб боришнинг техник ҳужжатларида қайд этилмаган ер ости кабеллари аниқланган тақдирда аниқланган кабеллар атрофида иш олиб боришни дарҳол тўхтатишга, уларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришга ва бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларига хабар беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва махсус режимли объектлар ҳудудидан ўтса, у ҳолда тегишли ташкилотлар электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларига сутканинг исталган вақтида кўздан кечириш ва ишларни бажариш учун рухсатнома бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Муҳофаза зоналари ва ўрмон сўқмоқларида электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғи хўжалиги объектларига фойдаланиш хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган йўллар, кириш йўлаклари ва бошқа иншоотлар қуришга (ер ажратиш ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига туташишга қўшимча келишувлар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик албатта кўмиб ташлаган ва ерларни текислаган ҳолда ушбу электр тармоғи хўжалиги объектларини таъмирлаш учун чуқурлар ва хандақлар ва котлованлар очишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон сўқмоғининг белгиланган кенгликда бўлишини таъминлаш учун дарахтларни кесишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қишлоқ хўжалиги экинлари экишга мўлжалланган ерларда электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланиш хизматлари кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга (авария-тиклаш ишларидан ташқари), қоидага кўра, ушбу йўллар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган пайтда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аварияларни бартараф этиш ишлари (экин бор-йўқлигидан қатъи назар) исталган даврда ўтказилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ишлар бажарилгандан кейин электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқли ҳолатга келтиришлари, шунингдек, агар электр тармоғи хўжалиги объектларининг шикастланиши ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар томонидан мазкур Қоидалар талаблари бузилиши оқибатлари бўлмаса, авария-тиклаш ишларини амалга оширишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачиларга етказилган зарарни қоплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонаси темир йўл ёки автомобиль йўллари полосаси, қувурлар, алоқа линиялари, электр тармоғи хўжалигининг бошқа объектлари ва ҳудуднинг мос келиш участкаларидаги ўзга объектларнинг қўриқланадиган зоналарига тўғри келиб қолганда, ушбу зоналардан фойдаланиш томонларнинг келишувига кўра манфаатдор корхоналар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Йўл қопламалари ва тупроқ олинишини талаб этувчи электр тармоғи хўжалиги объектларини таъмирлаш ишлари (авария-тиклаш ишларидан ташқари), бундай ишларни олиб бориш шартлари тегишли йўл ташкилотлари билан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилгандан кейин олиб борилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш шартлари тўғрисидаги маълумот электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларига тегишли орган томонидан ишларни бажариш зарурлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб 3 кун муддатда юборилиши керак. Иш жойларини ўраш тегишли органлар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авария-тиклаш ишлари уларни амалга ошириш шартлари олдиндан келишилмасдан, бироқ ишлар бажариладиган жойга йўл ташкилоти ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакилини албатта чақирган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу ишларни бажарувчи электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари транспорт ва йўловчилар учун зарур огоҳлантириш белгилари қўйган ҳолда авария жойларини айланиб ўтиш йўллари қуришлари ҳамда ишларни бажариш тугаллангандан кейин тупроқни текислаши ва йўл қопламаларини тиклаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари шикастланганлигини огоҳлантиришда ҳамда барча юридик ва жисмоний шахсларнинг мазкур Қоидалар талабларига риоя этишини таъминлашда электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Муҳофаза зоналари доирасида ишларни бажариш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Саноат қурилиши ва бошқа қурилиш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратиладиган участкаларда электр тармоғи хўжалиги объектлари мавжуд бўлган тақдирда мазкур участкаларни олган ташкилотлар улардан фойдаланишни электр тармоғи хўжалиги объектларининг тегишли эгалари билан келишиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ер участкаларида қурилишга розилик олиш учун қурувчилар томонидан ушбу объект лойиҳаси мазкур электр тармоғи хўжалиги объектлари эгасига тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авария вазиятларида лойиҳасиз бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишларни бажариш (ер ости кабель линиялари трассаларида чуқур қазиш, йўлларни вақтинча айланиб ўтиш, кириш йўлини ёпиш ва сув чиқариш учун тупроқни қазиш, далаларни текислаш, қозиқоёқ қоқиш, тўсиқ учун таянч ўрнатиш, тупроқ намунаси олиш, турли мақсадлар учун хандақ қазиш ва бошқалар) учун электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаларининг ёзма розилиги олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лойиҳасиз амалга оширилаётган ишлар бажарилаётган зонада ер ости электр кабеллари бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун ишларни бажарувчилар томонидан вилоят, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)дан ахборот олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зонасида амалга ошириладиган ишларнинг буюртмачиси (қурувчи) ишлар бошланишидан камида 3 сутка олдин электр кабели жойлашган жойни техник ҳужжатлар бўйича аниқ белгилаш, уларнинг чуқурлигини аниқлаш ва қурилаётган объект иншоотлари билан ўзаро жойлашишини аниқлаш учун электр тармоғи хўжалиги объектлари эгасининг вакилини чақириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ер ости электр кабелларининг аниқ жойлашишини белгилаш ишлар бажариладиган зонада уларнинг бутун узунлиги бўйича амалга оширилади ҳамда бунинг учун электр тармоғи хўжалиги объектлари эгаси жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қурилиш узоқ муддат давомида олиб борилган тақдирда ишларни бажариш зонасида йўл ости электр кабелларининг аниқлаштирилган трассаси бўйи 1,5 — 2 метр бўлган кўрсаткич қозиқлар билан белгиланиши керак. Кўрсаткич қозиқлар трассанинг тўғри участкаларида барча трасса бурилишларида трассанинг тўғри ўқидан 0,5 метр чекланишнинг барча нуқталарида ҳар 15 — 20 метрга, шунингдек ишлар қўлда бажариладиган тупроқни қазиш чегараларида ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсаткич қозиқлар ўрнатиш, қудуқ қазиш ишлари электр тармоғи хўжалиги объектлари эгасининг вакили иштирокида қурувчининг кучи ва маблағлари ҳисобига бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трассани кўрсаткич қозиқлар билан белгиламасдан ер ишларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электр кабелларининг муҳофаза зоналарида ишлар бошлангунгача ишларни бажарувчилар ер ости электр кабеллари трассаларининг жойлашиши, уларнинг жойидаги белгиланиши билан танишиши керак. Уларга шунингдек электр кабеллари сақланишини таъминловчи қўлда ва механизация усулида ер ишларини бажариш тартиби тўғрисида йўриқномалар берилади. Бундан ташқари, улар электр кабелларида одамларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган кучланиш борлигини ҳисобга олган ҳолда электр токи уриш хавфи, шунингдек кўрсатиб ўтилган электр кабел линиялари шикастлантирилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр кабелларининг муҳофаза зоналарида ишларни олиб боришда ушбу электр кабеллари эгасининг вакилини чақириш зарурлиги кўрсатилиши, зарур ҳолларда эса, қўлда бажариладиган ишларнинг схемаси берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналаридаги ишлар уларнинг бажарилиши учун масъул шахснинг кузатувида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳаво ва кабель линияларининг муҳофаза зонасида ишларни бажарувчилар ишлар бошланишидан камида 3 сутка олдин электр тармоғи хўжалиги объектлари эгасига телефонограмма орқали ёки шахсан ишларни бажаришда вакиллари ҳозир бўлиши зарур бўлган ишларни бажариш санаси ва соати тўғрисида маълум қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган вакиллар иш бажарилаётган жойга келмаган тақдирда ишларни бажарувчилар бир сутка мобайнида бу ҳақда электр тармоғи хўжалиги объектлари эгасига хабар беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонасида кўрсатиб ўтилган вакиллар ҳозир бўлмаган ҳолда ер ишларини бажариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ер ости кабелларининг бевосита яқинида тупроқ ишларини фақат белкураклар ёрдамида, қаттиқ зарб бермасдан бажаришга йўл қўйилади, зарбали асбоблар (лом, кирка)дан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Электр кабель тармоқлари ишлаб турган коммуникациялар билан кесишган жойларда ер ишлари энг қисқа муддатларда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ихтиёрида қурилаётган ёки ишлаётган электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар кўрсатиб ўтилган объектларни бегона токлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналарнинг ходимларига таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун бошқа ташкилотларнинг ҳудудида жойлашган электр тармоғи хўжалиги объектларига белгиланган тартибда тўсиқсиз кириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линиялари билан кесишиш жойларидаги автомобиль йўлларида ушбу линияларнинг муҳофаза зоналарида транспорт тўхташини тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Табиий офатлар туфайли электр тармоғи хўжалиги объектлари шикастланганда, шунингдек шикастланишининг олдини олиш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига зарур ҳолларда ўз ваколатлари доирасида электр тармоғи хўжалиги объектлари шикастланишини бартараф этиш ва шикастланишининг олдини олиш ишларига ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Бундай ҳолларда бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ва сарфланган моддий ресурслар қийматини қоплаш ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналаридаги ва улар яқинидаги юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналар ходимларининг электр тармоғи хўжалиги объектлари сақланишини таъминлашга ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир талабларини бажаришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналарнинг ходимлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан муҳофаза зоналарида мазкур Қоидалар талаблари бузилган ҳолда бажарилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Электр тармоғи хўжалиги объектлари, уларнинг элементлари шикастланган тақдирда ишларни бажарувчи бу ҳақда дарҳол ушбу электр тармоғи хўжалиги объектларининг эгаларига маълум қилиши ва шикастланишни зудлик билан бартараф этишда ёрдам кўрсатиши, шу жумладан ишчи кучи ва механизмлар ажратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мазкур Қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги далолатномалар ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхоналарнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади. Мазкур Қоидалар бузилганлиги тўғрисида далолатномалар тузишга ваколатли мансабдор шахслар рўйхати ҳар йили тасарруфида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этиш билан боғлиқ низолар, шунингдек муҳофаза зонасида электр тармоғи хўжалиги объектларини ўрнатиш, қўриқлаш ва фойдаланиш тартиби бузилганда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Қоидалар талабларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарни қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2002 йил 5 июлдаги 243-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 38-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда) 5-илова II бўлимининг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 14-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда) илованинг 12-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 153-модда, 51-сон, 486-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)