Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 23 МАРТДАГИ 50-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 13 май,
90-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 3-бандининг биринчи ва олтинчи хатбошидаги «ЎзшаҳарсозликЛИТТИ» акциядорлик жамияти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «ЎзЛИТТИ» акциядорлик жамияти» сўзлари «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 3-иловадаги «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ЛИТИ» сўзлари «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорида:
а) 2 ва 5-бандлардаги «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» сўзлари «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд ва 1—4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда; 2017 й., 31-сон, 781-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)