Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
В.П.ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш, бозор муносабатлари тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини давлат-акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти акциялари пакетлари қуйидаги улушларда тақсимланишига розилик берилсин:
51 фоизи — давлат улуши;
15 фоизи — меҳнат жамоаси улуши;
10 фоизи — Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари улуши;
10 фоизи — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки улуши;
14 фоизи — юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик шахсларга эркин сотиладиган улуш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти:
юридик шахс ҳисобланади ҳамда очиқ турдаги давлат-акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади;
В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг давлат мулки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ва бошқа акционерларнинг пул маблағлари ҳисобига 3,43 млрд. сўм миқдоридаги дастлабки устав жамғармасини шакллантиради;
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави асосида амалга оширади;
илгари В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
4. Қуйидагилар «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
рақобатга бардошли авиация техникаси ва бошқа техника яратиш ва ишлаб чиқариш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг турларини кенгайтириш;
сотиш бозорларини ва экспортга маҳсулот етказиб беришни кенгайтиришга оид маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
инновация фаолиятини амалга ошириш, молия-саноат гуруҳлари ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминловчи кооперациянинг бошқа шаклларини барпо этиш;
инвестицияларни кенг жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар ва компаниялар билан биргаликда авиация техникаси ишлаб чиқарадиган ва сотадиган қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, шу жумладан, лизинг асосида.
5. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари ташкилий тузилмасига, ижроия аппарати тузилмасига, асосий ишлаб чиқариш цехларининг иловага мувофиқ намунавий тузилмасига 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Белгилансинки, «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти Директорлар кенгаши раиси, Директорлар кенгаши аъзолари (функционал директорлар ва минтақавий бўлинмалар директорлари) акционерлар умумий йиғилиши (конференцияси)да сайланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.
В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси маъмурий ходимлари сонини қисқартиришга, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ортиқча таркибий бўғинларини тугатишга оид олиб борилаётган тайёргарлик тадбирлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
бир ҳафта муддатда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантиришнинг режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тақдим этсин;
«В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятига акцияларнинг давлат улушини бошқариш ҳуқуқини берсин;
акцияларни ҳамда давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлардан тушаётган маблағларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 3 йил давомида давлат-акционерлик жамияти ҳисобига ўтказиш ҳуқуқини берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнат жамоасининг акционерлик улушида акцияларнинг 5 фоизини текин беришни назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент, Фарғона, Андижон шаҳарлари ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда «В.И.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти балансидан:
уй-жой-коммунал бошқармаси объектларини ва болалар мактабгача тарбия муассасаларини Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Тошкент, Фарғона ва Андижон шаҳарлари ҳокимликлари балансига бериш;
ёрдамчи хўжалик («Помир» агрофирмаси)ни Тошкент вилояти ҳокимлиги балансига бериш масаласини кўриб чиқсинлар ҳамда балансдан балансга ўтказиш тартиби ва муддатларини белгиласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятининг ишлаб чиқилган Таъсис шартномаси ва Устави лойиҳалари бўйича хулосаларни бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки ҳафта муддатда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги давлат-акционерлик жамиятига айлантириш бўйича таъсис конференциясини тайёрласинлар ва ўтказсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 апрель,
156-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятининг бошқарув органлари
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти асосий ишлаб чиқариш цехини бошқаришнинг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ