Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 17.11.1999 йилдаги 504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЎЗ ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорлик ҳосил бўлишига йўл қўймаслик ва иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ҳақи ўз вақтида берилишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи раҳбарлари иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли бўлинмаларда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолатини хатловдан ўтказсинлар ва мавжуд қарзларни тўлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебиторлик қарзларини ундириш ва ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларда иш ҳақи бўйича мавжуд қарзларнинг 1999 йил 1 декабргача тўлиқ тўланишини таъминлаш учун ўзларининг бошқа ресурсларини сафарбар этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар, тўловлар кечиктирилишининг ҳар бир ҳолатини ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари билан биргаликда қарздорлардан маблағларни ундиришни ҳамда мол-мулкни сотишни жадаллаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар, олинган маблағларни қонун ҳужжатларида, белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзларини тўлашга йўналтирсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақига кредитлар берилганда ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўланиши назарда тутилсин;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига мувофиқ 2-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашга йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаслигига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар асоси бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзларини белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда қоплаш бўйича тезкорлик билан аниқ чора-тадбирлар кўрсин ва қарорлар қабул қилсин, маблағлар ҳаракати схемасини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларда иш ҳақининг тўланишини ҳар ўн кунда кўриб борсин, раҳбарларнинг масъулиятини белгиласин. Чора-тадбирлар кўрилмаган ва маблағлардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолларда материалларни айбдорларни жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 1999 йил ноябрь-декабрь ойларида жорий иш ҳақи тўлаш ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан режали ҳисоб-китобларни таъминлаш учун пахта етиштирувчи хўжаликларига 2,0 млрд сўм, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига — 500 млн сўм миқдоридаги мақсадли маблағларни махсус траншлар билан ажратсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ходимларга иш ҳақи тўлашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаслигига йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504-сон