Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.01.1996 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ИШИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг пахтачилик хўжаликлари негизида расман деҳқон хўжаликлари уюшмаларига бирлаштирилган, аслида бошқариб бўлмайдиган майда, мустақил ишлаб чиқариш бўлинмаларини ташкил этиш амалиёти қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти ва мақсадини обрўсизлантириш сифатида қоралансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқда ислоҳотларни амалга ошириш борасида йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун вилоят ҳокими ўринбосари А. Қаландаров, вилоят агросаноат уюшмаси раиси С. Қўлдошев, шунингдек Каттақўрғон, Пайариқ ва Пахтачи туманлари ҳокимлари ишдан бўшатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси (Носиров) ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов) Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини назорат қилмаганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий қайта ўзгартиришларнинг ташкил этилиши ва самарадорлиги учун улар шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказий банк ва «Пахта-банк» Самарқанд вилоятининг тегишли банклари томонидан деҳқон хўжаликларига ҳисоб-китоб счётлари очилишининг қонунийлигини кўриб чиқсинлар, ушбу ишни тартибга солиш чора-тадбирларини кўрсинлар, айбдорларни жавобгарликка тортсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларини ўзгартириш ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмаларининг янги турларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширишда хўжаликларнинг яхлитлигига ва технологик жараённинг узлуксизлигига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мажлисларида муҳокама қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 3 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон