Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2024 24.11.2009 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2024
Ҳужжат 24.11.2009 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД ХАРАЖАТЛАРИНИ УНДИРИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, судлар томонидан мазкур масалага доир қонунчилик тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунга кўра, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади (Солиқ кодексининг 326-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши туфайли, судлар фуқаролик ишлари бўйича давлат божи ундиришга доир қонун талабларига сўзсиз риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тушунтирилсинки, фуқаролик ишлари бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи инстанция судига бериладиган суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризалардан, даъво аризаларидан, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлардан, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалардан, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишлар бўйича аризалардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция, кассация шикоятларидан, суд қарорлари устидан назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризалардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатлари нусхаларини берганлик учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Солиқ кодексининг XVII-бўлими (бундан буён-СК), Фуқаролик процессуал кодексининг ўнинчи боби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги ва 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги қарорлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божи ариза, даъво аризаси шикоят (бундан буён ариза) судга берилгунга қадар тўланади, агар қонунда бошқача белгиланмаган бўлса (масалан, тўловчи давлат божини тўлашдан озод қилинган, давлат божи тўлаш кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолларида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси билан тасдиқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи нақд пул шаклида тўланганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция билан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган шаклда давлат божини қабул қилган ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга мулкий низо бўйича даъво баҳоси чет эл валютасида кўрсатилган даъво аризаси берилганда, давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкалар ва тартибда чет эл валютасида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар муайян судда кўрилиши керак бўлган бир неча аризалар бўйича давлат божи бир тўлов топшириқномаси билан тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси ишлардан бирига илова қилинади. Қолган ишларга судья томонидан тўлов топшириқномаси санаси ва рақами кўрсатилган асосда тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган ишга ҳавола қилинган ҳолда давлат божи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилади (маълумотнома тузилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шуни назарда тутиш лозимки, тўланиши шарт бўлган давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабнинг хусусиятига (мулкий ёки номулкий) боғлиқ бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачининг талаби мулкий хусусиятга эга бўлган ҳолларда давлат божи миқдори давогар томонидан кўрсатиладиган даъво баҳосидан келиб чиққан тарзда белгиланади ва судья томонидан ФПК 105 ва 106-моддаларига мувофиқ текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий характерга эга бўлган мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб алоҳида, мулкий ва номулкий характердаги аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади. Масалан, никоҳдан ажратиш ва мол-мулк ҳақидаги талаб битта даъво аризасида қўйилганда ёки битта ишга бирлаштирилганда, давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво суммаси кўпайтирилганда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъво миқдорининг кўпайтирилганлиги инобатга олинган баҳосига мувофиқ ундирилиши лозим, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилганда эса, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунга мувофиқ (СК 337-моддаси) давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарши даъво аризаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларнинг ишга мустақил давр талаблари билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд дастлабки даъвогарни унинг розилиги билан бошқа шахс билан алмаштирганда ёки ишдан дастлабки даъвогар ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, ишга киришган шахсдан ёки ҳуқуқий ворисдан умумий асосларда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Даъво бир неча даъвогар томонидан биргаликда бир ёки бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир даъвогар томонидан бир неча жавобгарга нисбатан даъво тақдим этилганда ҳам, шунингдек судья томонидан бир турдаги бир неча талаб бир иш юритишга бирлаштирилганда ҳам давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлаштирилган бир ёки бир неча даъво талаблари судья томонидан алоҳида иш юритишга ажратилганда, қонунчилик талабларига мувофиқ тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. У алоҳида ажратилган иш юритиш бўйича ҳисобга олинади, бу ҳақда судья томонидан тегишли маълумотнома тузилади ва иш материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд томонидан илгари кўрмасдан қолдирилган, такроран берилган ариза бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади, ФПК 97-моддаси 1-бандига асосан ариза кўрмасдан қолдирилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда аризани қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишни тугатиш асослари бартараф этилгандан сўнг такроран берилган аризага давлат божи тўланганлиги ҳақидаги дастлабки ҳужжат илова қилинишига йўл қўйилади (СК 337-моддаси йигирма биринчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья аризачи қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт (СК 329-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашдан озод қилиш ҳақида илтимос мавжуд бўлмаса, судья аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқариши шарт. Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи суммаси, тўлаш муддати ва ФПК 154-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган тўламаслик оқибатлари кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашдан озод қилиш ҳақида илтимос мавжуд бўлса, судья ФПК 110-моддасига риоя этган ҳолда, уни давлат божини тўлашдан озод қилиш масаласида ажрим чиқаради, рад этилганда, шу ажрим билан ариза ҳаракатсиз қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жисмоний шахсни суд харажатларини, шу жумладан давлат божини давлат фойдасига тўлашдан озод қилиш, шунингдек, ҳам жисмоний ва юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган бундай харажатларни ФПК 110, 111-моддалари бўлиб-бўлиб тўлаш ва миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслигини тасдиқловчи асослар (масалан, иш ҳақи (даромади), маблағи мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулк сони ва қиймати, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисида маълумотларни) мавжудлигини текшириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат божини қайтариш ФПКнинг 119 ва Солиқ кодексининг 342-моддаларида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож судьянинг ажрими асосида, агар бож бюджетга ўтказилган кундан бошлаб бир йиллик муддат ўтмаган бўлса, молия органлари томонидан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даъвогар божни тўлаб, судга ариза билан мурожаат қилмаган бўлса, суднинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси божни қайтариб бериш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик ишларини кўриш билан боғлиқ чиқимларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойга бориб кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 140-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакил (адвокат) ёрдами учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқотилган вақт учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш билан боғлиқ харажатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаролик ишларини кўриш билан боғлиқ чиқимларни қоплаш, қоида тариқасида, тарафлар зиммасига юклатилиши сабабли, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда, тараф (тарафлар) томонидан ФПК 113-моддасига мувофиқ зарур пул суммаси суднинг депозит ҳисобига киритиш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутмоқ лозимки, қонунда белгиланган чиқимларнинг тараф (тарафлар) томонидан олдиндан киритилмаганлиги гувоҳни, мутахассисни чақириш, жойга бориб кўздан кечириш ҳақида қилинган илтимосномани рад этиш учун асос бўлмайди, агар бу ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш учун зарур бўлса. Суд томонидан бу мақсадлар учун сарфланган суммалар тарафлардан ФПК 120-моддасида белгиланган талаблар инобатга олинган ҳолда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар томонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги кейинчалик қўшимча ва ўзгартишлар киритилган «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга харажатларни тўлаш тартиби ва миқдори ҳақида»ги Қонуни билан белгиланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назарда тутмоқ лозимки, суд қарорини ижро қилиш билан боғлиқ харажатлар дейилганда, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 75-моддасида назарда тутилган харажатлар тушунилади. Уларни қоплаш мазкур Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 114 — 120-моддалари билан тартибга солинади Шу сабабли, суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан, зарур ҳолларда эса, бир тарафга бошқа тараф йўқотган, иш вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини текшириши шарт, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлар (тарафдан ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар томонидан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, давлат божи қаноатлантирилган даъво суммасига мос тарзда жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса) давлат фойдасига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божини тўлашдан озод қилинган бир неча даъвогарлар томонидан бир неча жавобгарларга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, давлат божи ҳар бир жавобгардан алоҳида, ундан ундирилган суммадан келиб чиққан ҳолда давлат фойдасига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз даъво талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолларда, давлат божи суд ажримига асосан жавобгардан давлат фойдасига ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилаётганда умумий даъво суммаси ошса, давлат божи даъвонинг ошган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бунда келиб чиққан фарқ давлат фойдасига даъвогардан, даъво тўлиқ қаноатлантирилганда эса, жавобгардан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, арз қилинган талаблар доирасидан қонунда белгиланган ҳолларда четга чиққанида ҳам давлат божи шундай тартибда ҳисоблаб чиқилади. Бунда, давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Даъво қаноатлантирилган ва жавобгарлар зиммасига солидар жавобгарлик юклатилганда, суд жавобгарлардан давлат божини ҳам солидар ундиради. Бу қоида фуқаролик ишини кўриш билан боғлиқ чиқимларни ундиришга ҳам татбиқ этилади, процессуал иштирокчининг талаби билан ва фақат унинг манфаатида амалга оширилган процессуал ҳаракатлар учун қилинган ва бошқа процессуал иштирокчилар томонидан қопланмайдиган харажатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, фуқаролик ишларининг алоҳида тоифалари бўйича даъво баҳосини белгилашнинг хусусиятлари ФПК 105-моддасида назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алимент ундириш ҳақидаги барча даъволардан (бола, ота-она, эр-хотин ва бошқалар таъминоти учун) давлат божи 12 ой учун алимент тўловлари жами суммасидан, агар алимент ундирилган муддат 12 ойдан ошмаса, шу давр учун алимент тўловлари жами суммасидан ҳисоблаб чиқилади. Тўловлар суммаси жавобгарнинг охирги иш жойидаги ўртачага ойлик иш ҳақи (даромади)дан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Жавобгар. ишламаган тақдирда, давлат божини ҳисоблаш учун тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алимент қарзини тўлашдан озод қилиш, алимент миқдорини ўзгартириш (камайтириш ёки кўпайтириш) ҳақидаги даъволар бўйича давлат божи тўловлар камайган, кўпайган ёки бекор қилинган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган давр учун белгиланган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва даъвогардан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мулкка нисбатан ворислик ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилганда, давлат божи суд томонидан мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва ворисларнинг ҳар биридан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мол-мулкнинг умумий қийматига қуйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг кредит муассасаларида сақланаётган облигациялар ва омонатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад суммалари (меҳнат ҳақлари), муаллифлик ҳақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васиятнома ва ҳадя шартномалари бўйича давлат ва юридик шахсларга ўтаётган мол-мулк қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанни ҳимоя қилиш, давлат ёки жамият олдидаги бошқа мажбуриятларни бажариш муносабати билан ёки инсон ҳаётини, давлат мулкини ва ҳуқуқ тартиботни сақлаш бўйича фуқаролик бурчини бажариш пайтида вафот этган шахслар мол-мулки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой (квартира) ёки уй-жой қурилиш ширкатидаги пай, башарти ворислар шу уй-жой (квартира)да мерос қолдирувчи билан бирга яшаб келишган, у вафот этган кунга қадар рўйхатдан (пропискадан) ўтишган ва мерос қолдирувчи вафотидан сўнг ҳам яшашни давом эттиришаётган бўлсалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фуқаролик процессуал кодексининг 214-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юқори инстанция судлари фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш вақтида биринчи инстанция суди томонидан суд харажатларини ундиришда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чораларини кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суд харажатлари нотўғри ундирилган ҳолатлар аниқланганда, апелляция, кассация ва назорат инстанциялари судларда процессуал қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тартибда, суд харажатларини ундиришга, уларни тўлашдан озод қилишга, шунингдек ундирилган сумма миқдорини камайтиришга ёки уларни тарафлар ўртасида қайта тақсимлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олин суд судьяси Ю.ТУРСУНБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон