Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасини импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар билан таъминлаш учун полиэтилен ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича Шўртан газ-кимё комплекси қурилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси жорий йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2000 йил охирида фойдаланишга топшириладиган Шўртан газ-кимё комплекси қурилишига тайёргарлик ишларини, 1998 йил январь ойидан бошлаб эса қурилиш ишларини бошласин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
комплекснинг техник-иқтисодий асосланиши Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кўриб чиқилган ва республика Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда «Стоун ва Вебстер» (АҚШ-Англия) мустақил инжиниринг фирмаси томонидан экспертиза қилинган;
«АББ Луммус Глобал» (АҚШ), «Нишо Иваи» ва «Мицуи» (Япония)дан иборат таркибдаги консорциум томонидан комплекснинг базавий лойиҳасини ишлаб чиқиш тугалланган ва «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига ташқи муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаш ва қуриш учун асос бўлувчи маълумотлар берилган;
«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси томонидан асосий технологик жараёнларга лицензиялар сотиб олинган;
лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар етказиб бериш, қурилиш монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари, комплекснинг технологик қисми бўйича уларни лойиҳа қувватларига чиқариш шарти билан қурилмаларни ишга тушириш консорциум томонидан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида бажарилади;
АҚШ ва Япониянинг экспорт-импорт банклари, Германиянинг экспорт-кредит агентлиги (Hermes) томонидан лойиҳани маблағ билан таъминлаш бўйича узил-кесил мажбуриятлар 1997 йил охиригача берилади;
республиканинг лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ташқи муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаштириш бошланган;
«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси томонидан комплекснинг технологик қисми қурилиши муддатларини қисқартириш мақсадида лойиҳани маблағ билан таъминлаш бўйича асосий контракт ва кредит битимлари расман кучга киргунга қадар лойиҳалаштиришни давом эттириш ва узоқ муддатда тайёрланадиган асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш тўғрисида консорциум билан аҳдлашувга эришилган.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг «Ўзбекнефтгазқазиболиш» давлат-акциядорлик бирлашмаси Шўртан газ-кимё комплекси қурилишининг бош буюртмачиси;
республика қурилиш ташкилотлари субпудратчилар сифатида жалб қилинган ҳолда «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг «Ўзбекнефтгазқурилиш» бирлашмаси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси, «Ўзсувқурилиш» концерни, «Ўзбекалоқаинвест» комплекс қурилиши, технологик қисм бундан мустасно, шунингдек ташқи энергия таъминоти ва темир йўл транспорти объектлари бўйича бош пудратчилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ташқи энергия таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи ва бош пудратчи (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига);
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси иншоотлар билан биргаликда темирйўл транспорти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига), «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси бош пудратчи;
республика ва МДҲ мамлакатларининг лойиҳа институтларини субпудрат шартларида жалб қилган ҳолда «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг Ўзбекистон нефть ва газ илмий-тадқиқот лойиҳалаштириш институти комплекс бўйича, технологик қисм бундан мустасно, «Тошбошрежалар» илмий-тадқиқот лойиҳалаштириш институти тураржой шаҳарчаси бўйича бош лойиҳалаштирувчилар этиб белгилансин.
4. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси республиканинг тегишли вазирликлари ва идораларини ҳамда хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда «АББ Луммус Глобал», «Нишо Иваи» ва «Мицуи»дан иборат таркибдаги консорциумнинг лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар етказиб бериш, қуриш, ишга тушириш-созлаш ва комплекснинг технологик қисмини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида ишга тушириш контракти бўйича таклифларини бир ой муддатда кўриб чиқсин.
5. Шўртан газ-кимё комплекси қурилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича иловага мувофиқ таркибда идоралараро комиссия тузилсин.
Идоралараро комиссияга лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи вазирликлар, идоралар корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек қурилишнинг боришини, контракт шартлари бажарилишини мунтазам назорат қилиш, етказиб берилаётган асбоб-ускуналарни ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини эксперт баҳолаш вазифаси юклансин.
Комиссияга ишчи гуруҳга хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси «АББ Луммус Глобал», «Нишо Иваи» ва «Мицуи»дан иборат таркибдаги консорциум томонидан контракт шартлари бажарилиши бўйича юридик, молиявий-иқтисодий ва муҳандислик-техника назорати хизматлари кўрсатиш юзасидан хорижий фирмалар билан белгиланган тартибда контрактлар тузсин.
7. «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг Қашқадарё вилоятининг Шўртан шаҳарчасида Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши дирекциясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзсаноатқурилишбанк»ка ва бошқа тижорат банкларига 1997 йилда ва 1998 йилнинг I ярим йиллигида Шўртан газ-кимё комплекси қурилишини ишчи чизмаларга асосан амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича маблағ билан таъминлаш тавсия қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангандан кейин комплекс қурилишини 1998 йилнинг ва кейинги йилларнинг инвестиция дастурига киритсин.
10. «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига комплекс қурилиши муддатларини қисқартириш мақсадида «АББ Луммус Глобал», «Нишо Иваи» ва «Мицуи»дан иборат таркибдаги консорциум билан лойиҳани маблағ билан таъминлаш бўйича асосий контракт ва кредит битимлари кучга киргунга қадар лойиҳалаштиришни давом эттириш ва узоқ муддатда тайёрланадиган асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш тўғрисидаги битимни имзолашга рухсат берилсин.
11. Комплекс қурилишида бевосита банд бўлган ходимларнинг барча тоифалари учун чўл шароитида ва сувсизликда ишлаганлик учун иш ҳақига 1,7 коэффициент ҳамда лавозим маошлари ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорида устама белгилансин.
12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Ўзбексавдо» уюшмаси ва «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг «Нефтгазтаъминот» бирлашмаси билан биргаликда комплекс қурилишига жалб қилинган ходимларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг овқатлантирилишини таъминласин, улар учун ижтимоий-маиший шароитлар яратсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 6 ноябрь,
505-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 ноябрдаги 505-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Шўртан газ-кимё комплекси қурилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия
таркиби
| Жўрабеков Исмоил Ҳакимович | — | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси |
| Ҳаққулов Қайим Жалилович | — | Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
| Солиҳов Қудратилла Абдуллаевич | — | Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг мудири, комиссия котиби |
| Абдуллаев Муродулла Абдуллаевич | — | «Ўзавтойўл» давлат концерни раиси |
| Отаев Валерий Йўлдошевич | — | Энергетика ва электрлаштириш вазири |
| Баҳромов Шуҳрат Шавкатович | — | «Нефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари— комплекс лойиҳаси бош муҳандиси |
| Гуськова Татьяна Николаевна | — | Молия вазирининг биринчи ўринбосари |
| Жуманазаров Рўзимбой | — | «Ўзсувқурилиш» давлат концерни раиси |
| Зайнутдинов Ибрат Анварович | — | «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси бошқаруви раисининг ўринбосари |
| Исаев Анатолий Ниғматович | — | «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси раиси |
| Камолов Вил Шодмонович | — | «Ўзжамоахўжаликқурилиш» бирлашмаси раиси |
| Қосимов Юсуф Ўктамович | — | ИИВ ёнғиндан сақлаш бошқармаси бошлиғи |
| Беганов Вил Савельевич | — | Давлат солиқ қўмитаси раиси |
| Мақсудов Аъло Набихонович | — | «Ўздавстандарт» маркази бош директори |
| Мирсафоев Сирожиддин Мирсафоевич | — | Адлия вазири |
| Мирхўжаев Зайнутдин Сайфутдинович | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари |
| Муҳидов Акром Анварович | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи |
| Набиев Тўлаган Набиевич | — | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси |
| Неъматов Ўткир Убайдуллаевич | — | «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси |
| Норматов Анвар Норматович | — | «Ўзнефтгазқазиболиш» давлат-акциядорлик бирлашмаси бош директори |
| Нормуродов Мамаризо Бердимуродович | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
| Омельницкий Михаил Александрович | — | «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси раиси |
| Орипов Одил Орипович | — | «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси раиси |
| Орипов Саидазим Орипович | — | Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Аҳмадбоев Акром Ғуломович | — | «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси раиси |
| Товаровский Виталий Михайлович | — | «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акциядорлик бирлашмаси бош директори |
| Фозилов Неъматилла Иброҳимович | — | Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг мудири |
| Ҳабибуллаев Пўлат Қирғизбоевич | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раиси |
| Ҳабибуллаев Асхат Шарипович | — | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
| Хўжаев Баҳодир Эргашевич | — | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари |
| Шукуров Жамил Шукурович | — | Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари |
| Эрметов Нормат Эрметович | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси |
| Йўлдошев Олим Мажидович | — | «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси раиси |
Кейинги таҳрирга қаранг.