Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда 2093-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 495-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/4-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1635, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 436-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/4-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1635-1, 2009 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 418-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 январь,
3/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 495-модда), «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 142-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
микрокредит ташкилоти — микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахсдир;
лицензиялаш департаменти — лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) таркибий тузилмаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия — Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-3, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 465-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда микрокредит ташкилоти лицензия олинганидан кейин микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар
3. Микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:
20 минг евро эквивалентда — Тошкент шаҳрида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун;
10 минг евро эквивалентда — бошқа аҳоли пунктларида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрокредит ташкилоти устав фондининг миллий валютадаги энг кам миқдори микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган санада Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш учун эълон қилинган евро курси бўйича юқорида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2012 йил 1 январдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 100 минг евро эквиваленти миқдорида белгиланади. Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2013 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини ушбу миқдорга етказишлари лозим.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Миллий валюта эквивалентидаги устав фондининг миқдорини аниқлаш ҳисобот ойининг охирги кунига Марказий банк томонидан хорижий валюталар бўйича эълон қилинган курс бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Микрокредит ташкилотининг устав фонди пул маблағларидан, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулкдан шакллантирилади.
6. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан микрокредит ташкилотининг устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
7. Қуйидаги шахслар микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа нобанк кредит ташкилотлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-1, 25.05.2011 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 215-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахслар ва ушбу ҳудудда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
оффшор ҳудудларда жойлашган банкларда ҳисобвараққа эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
юридик шахслар, агар уларнинг акциядори (иштирокчиси) оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахс ёки рўйхатга олинган юридик шахслар бўлса;
давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун тўловлар
8. Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
9. Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Йиғим ва давлат божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг тенг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
IV. Лицензия талаблари ва шартлари
12. Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек микрокредит ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилоти устав фондининг ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлмаслиги;
касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
микрокредит ташкилоти бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзоднинг тегишли олий маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши.
V. Лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
13. Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармасига қуйидагиларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия бериш тўғрисида ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
микрокредит ташкилотининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Микрокредит ташкилотида ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:
Банк телекоммуникация тармоғига уланиш учун модем алоқаси;
микрокредит ташкилоти биноси ва банк телекоммуникация тармоғининг жиҳозлари ўрнатилган автоматик телефон станцияси билан алоҳида сифатли алоқа линияси;
кафолатланган электр таъминоти (220 В);
кунлик бухгалтерия ҳисобини юритилишини таъминловчи дастурий таъминот;
микрокредит ташкилоти фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар.
Микрокредит ташкилоти биноси ва ундаги касса хоналари техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Микрокредит ташкилоти биноси ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги, шунингдек ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида модем ва сифатли алоқа линияси мавжудлиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги бўйича Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосаси олиниши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-1, 25.05.2011 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 215-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, муҳр изи туширилган ҳолда тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳудудий бошқармага тақдим этилган бўлса, ҳудудий бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини микрокредит ташкилоти касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги бўйича хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензия олишга барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза Марказий банк томонидан ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида кўриб чиқилади.
18. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, лицензиялаш департаменти комиссияга микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги масалани киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Марказий банк лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинганидан кейин уч кун мобайнида хабардор қилиши шарт.
Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома лицензия талабгорига ёзма шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия берилган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида микрокредит ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишга киришиши лозим.
21. Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банк уч нусхада қуйидагиларни ўз ичига олувчи юридик йиғмажилдларни расмийлаштиради:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
микрокредит ташкилотининг бошқарув органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
микрокредит ташкилотининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги бўйича тегишли ҳудудий бошқарманинг хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги қарори;
микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия.
22. Уч нусхада тайёрланган юридик йиғмажилдлар Марказий банк томонидан қуйидагича тақсимланади:
лицензиянинг асл нусхасини ўз ичига олган бир нусхаси микрокредит ташкилоти раҳбарига имзо қўйдирилган ҳолда микрокредит ташкилотига топширилади. Микрокредит ташкилотига топширилган юридик йиғмажилд юридик ҳужжатларни сақлаш учун мўлжалланган махсус жойда сақланади;
бир нусхаси Марказий банкда қолдирилади;
бир нусхаси микрокредит ташкилоти жойлашган манзил бўйича Марказий банкнинг ҳудудий бошқармасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
23. Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этишга ҳақлидир:
тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга номувофиқ бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун Марказий банкка тақдим этиши мумкин. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган асослар бўйича микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-3, 27.09.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 465-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар иштирокида микрокредит ташкилотни ташкил этишга қўшимча талаблар
25. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан, шунингдек эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар улушлари) норезидент жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган микрокредит ташкилоти акцияларини (улушларини) сотиб олиш, уларга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар фақат Марказий банкнинг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Микрокредит ташкилотини ташкил этишда норезидент юридик шахслар қатнашса, мазкур Низомнинг 13-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) норезидент юридик шахс ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотининг акцияларини (улушларини) сотиб олиши ва (ёки) эгалик қилиши тўғрисидаги қарори нусхаси;
б) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган норезидент юридик шахснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи (камида уч йил фаолият кўрсатган бўлиши шарт);
в) агар норезидент юридик шахснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, у жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотига муассис бўлишига розилигини тасдиқловчи ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) норезидент юридик шахснинг тўловга лаёқатлилиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган тасдиқ;
д) норезидент юридик шахснинг муассислари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:
муассис-юридик шахслар учун — фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;
муассис-жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши.
27. Микрокредит ташкилотини ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда охирги икки йил учун солиқ декларацияси ҳам илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида қайд этилган ҳужжатлар норезидент юридик шахс рўйхатдан ўтказилган ёки норезидент жисмоний шахс яшаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, норезидент юридик шахс рўйхатдан ўтказилган ёки норезидент жисмоний шахс яшаётган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда легаллаштирилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида тасдиқланади.
29. Норезидентларнинг аризасини кўриб чиқиш ва уларнинг молиявий аҳволини баҳолашда, Марказий банк норезидентлар мамлакатининг назорат органи маълумоти ва фикр-мулоҳазаларига таянади. Зарурат бўлганда, Марказий банк ўз мезонлари ва фикр-мулоҳазаларини қўллаш ҳуқуқига эга.
30. Норезидентлар иштирокидаги микрокредит ташкилотига лицензия беришни сўраб мурожаат қилинган аризани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
маҳаллий иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига салбий таъсир ўтказиш хавфи мавжуд бўлса;
норезидент мамлакатининг назорат қилувчи органлари томонидан рад этиш тавсия қилинса;
норезидентнинг устав фондида (капиталида) жиноий фаолиятдан олинган маблағларнинг мавжуд бўлиши ёхуд уларнинг акциядорлари (иштирокчилари) таркибида оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ёки оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахслар мавжуд бўлса;
оффшор ҳудудларда жойлашган банкларда ҳисобвараққа эга бўлса;
муассиси оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахс ёки ушбу ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар бўлса;
норезидентнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлса.
VII. Микрокредит ташкилоти номига қўйиладиган талаблар
31. Микрокредит ташкилотининг фирма номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш ва Марказий банкка ҳисобга қўйиш
32. Филиал микрокредит ташкилотининг у жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Филиал номланиши «филиал» сўзи кўрсатилган ҳолда уни ташкил этган микрокредит ташкилоти номи билан мос келиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган микрокредит ташкилоти филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Микрокредит ташкилоти филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Филиал ўз фаолиятини микрокредит ташкилотининг бошқарув органи томонидан тасдиқлаган филиал тўғрисидаги низом ва микрокредит ташкилотига берилган лицензия асосида амалга оширади.
36. Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилиш учун:
қониқарли молиявий ҳолатга эга бўлиши;
қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг талабларига жавоб бериши;
микрокредит ташкилоти кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун керакли дастурий-техник воситаларга ҳамда малакали бухгалтерия ходимларига эга бўлиши;
микрокредит ташкилоти лицензия олинган кундан бошлаб камида икки йилдан зиёд ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;
Марказий банк талабларига жавоб берадиган тегишли хоналар ва ускуналарга эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилади:
жорий йил натижаларига кўра соф фойдага эга бўлганда;
муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилотининг жами капиталидан устав фонди ва текинга олинган мулклар чегирилгандан сўнг қолган капитали охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти активларининг камида 10% ни ташкил этганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш ва Марказий банкда ҳисобга қўйиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
иқтисодий асослаб берилган ҳолда мазкур филиални ташкил этиш тўғрисидаги ариза;
филиални ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқарув органининг қарори;
микрокредит ташкилоти филиали тўғрисида низом;
филиал раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;
филиал касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги бўйича тегишли ҳудудий бошқарманинг хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Филиални ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўплами Марказий банк томонидан ўттиз кун ичида кўриб чиқилади.
40. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, лицензиялаш департаменти комиссияга микрокредит ташкилотининг филиалини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги масалани киритади. Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўплами ушбу Низом ва қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлса, ҳужжатлар тўплами сабаблари кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Ҳужжатлар қайтадан тақдим этилганда, филиал тўғрисидаги низом микрокредит ташкилоти томонидан қайтадан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатларда кейинчалик нотўғри ёки ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланган ҳолда ҳамда филиалнинг фаолияти натижасида микрокредит ташкилотининг молиявий ҳолати оғирлашганда Марказий банк микрокредит ташкилотидан мазкур филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.
42. Микрокредит ташкилотининг филиали жойлашган манзили бўйича қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда банкда ҳисобварағини очади ва қонун ҳужжатларига ҳамда микрокредит ташкилотининг филиали тўғрисидаги низомга мувофиқ операцияларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш
43. Лицензияни қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
44. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, микрокредит ташкилоти бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда ахборот беради ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;
топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
оммавий ахборот воситалари манбаларида йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.
45. Марказий банк бир ой муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган тадбирларни мазкур Низомнинг 44-бандига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда лицензияни йўқотган микрокредит ташкилотига унинг дубликатини беради.
46. Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, микрокредит ташкилоти беш иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.
X. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш
47. Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
микрокредит ташкилоти томонидан «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилотининг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар бажарилмаганида.
48. Марказий банкнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори микрокредит ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади.
49. Марказий банк лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларнинг микрокредит ташкилоти томонидан бартараф этилиши муддатини белгилашга мажбур. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошмаслиги керак.
50. Микрокредит ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда Марказий банк тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида унинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
микрокредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлганда;
ҳисобот маълумотлари мунтазам равишда бузиб кўрсатилганда;
микрокредитлар бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш лицензия берилган пайтдан эътиборан олти ойдан ортиқ муддатга кечикканда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
52. Лицензиянинг амал қилиши микрокредит ташкилоти томонидан Марказий банк белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилмаганда ҳам тугатилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
53. Лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, у бекор қилинади.
54. Агар микрокредит ташкилоти лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдирувнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида Марказий банкка лицензия берилишига давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, Марказий банк кўрсатилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Якуний қоида
55. Ушбу Низомга мувофиқ талаб қилинадиган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 257-модда) риоя этилган ҳолда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда; 2011 й., 20-21-сон, 215-модда; 50-сон, 533-модда; 2012 й., 39-сон, 465-модда; 2013 й., 33-сон, 451-модда; 2015 й., 12-сон, 145-модда, 38-сон, 506-модда; 2016 й., 16-сон, 162-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон, 12.03.2019 й., 10/19/2093-10/2737-сон, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон; 27.06.2020 й., 10/20/2093-12/1004-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)