Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020 06.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020
Ҳужжат 06.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ТИЗИМИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ўстириш, уларнинг инвестициявий фаолиятини кучайтириш ҳамда ички манбалар ҳисобидан иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтириладиган кредитлар ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон банклар уюшмаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2010 — 2012 йилларда тижорат банкларини янада капиталлаштириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар капиталлашуви даражасини уларнинг устав капиталларини ўстириш ҳисобига ошириш, акцияларни чиқариш ва фонд бозорларида жойлаштириш орқали жами капиталнинг ҳар йили камида 20 фоиз ўсишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматларининг янги турларини жорий этиш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этиш, уларнинг ҳажмларини 2010 йилда 1,6 трлн сўмга ошириш ва келгусида ҳар йили 20 фоиздан кам бўлмаган даражадаги ўсишини таъминлаш ҳисобига тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички манбалар ҳисобига иқтисодиётга узоқ муддатли кредит қўйилмалар улушини янада ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технология асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишини ташкил этишга йўналтирилган тижорат банклари инвестициявий фаоллигини кучайтириш, 2010 йилда ушбу мақсадлар учун 3,2 трлн сўм кредит ресурсларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмларини кенгайтириш, уларни 2010 йилда камида 1,4 баробар ва микрокредитларни — 1,3 баробар ўстириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар Дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари ва мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган бошқа ижрочи-ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Акциядорлик тижорат банкларининг акциядорлари ва Кузатувчи кенгашларининг 2010 йилда қўшимча маблағларни жалб этиш ва банкларнинг жами капиталларини 2-иловага* мувофиқ 490 млрд сўмга кўпайтириш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг 2011 йил 1 январдан бошлаб янгитдан ташкил этилаётган банклар устав капиталининг энг кам миқдорларини қуйидагича белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари учун — сўм эквивалентида 10 млн еврогача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий банклар учун — сўм эквивалентида 5 млн еврогача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2010 йилда тижорат ва хусусий банкларнинг устав капиталларини мазкур талабларга мувофиқ ҳолга келтириш бўйича чора-тадбирлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банклари томонидан, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойишининг 2-банди асосида берилган имтиёзлар бўйича мол-мулк солиғи суммасини корхона харажатларига киритмаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ, асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1317-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)