LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш ва солиқлар тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймаслик мақсадида:
1. «Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармонига 2-илованинг 3.2-банди тўққизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.