02.04.2010 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармаси тугатилсин, маблағлар қолдиқлари Давлат бюджетига йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги тугатилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миқдорлари
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Вазирликлар ва идораларнинг номи‎

Шакллантириш манбаи‎

Ажратмалар миқдори (фоизларда)‎

1.‎

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан солинадиган жарималар суммаси‎

80‎

2.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно

74‎

Атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

74‎

3.

Давлат божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар

30

Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25*‎

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси

25

4.‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25*‎

Чегара қўшинлари материаллари асосида фуқаролар ва мансабдор шахсларга солинадиган жарималар

50

5.‎

Давлат хавфсизлик хизмати‎

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар‎

16‎

6.‎

Бош прокуратура‎

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар‎

8**‎

7.‎

Ўзбекистон Республикасининг Дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси (Ташқи ишлар вазирлиги)

Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, бошқа консуллик хизматлари расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар ва бошқа тушумлар‎

30‎

8.

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25

Солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

40***

81

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бюджет маблағларини олувчи давлат органлари ва ташкилотларида Департамент томонидан ўтказилган тафтишлар ва текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган бюджет маблағларнинг ноқонуний харажатлари, ўғирликлар, талон-торожликлар, камомадлар суммаси

10

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари.

45

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно).

50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси.

25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси.

8‎

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар.

8

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари.

8

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси:

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида;

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб.

10

15

91.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммасидан ташқари

10

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар

40

92.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси

(давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилганлар маблағлар бундан мустасно)

5

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича)

25

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар

20

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси

100

Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибда реализация қилишдан олинган тушумлар

50

10.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар

2,5

Давлат активларининг олди-сотди шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича ‎тушган пенялар ва жарималар суммаси ‎

50‎

Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва маблағлар суммаси ‎‎

20‎

Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун мансабдор шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитаси томонидан ундириладиган жарималар суммаси‎ ‎

80‎

Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаганлик учун, шунингдек баҳоловчига малака сертификати берганлик (малака имтиҳонидан ўтганлик) ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтирганлик (жумладан қайта расмийлаштирганлик ва дубликат берганлик) учун, суд бошқарувчисининг аризани кўриб чиққанлиги ва аттестат берганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган йиғимлар суммаси‎ ‎

100‎

«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган жарималар суммаси‎ ‎

15‎

Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) буюртманомалари кўриб чиқилганлиги учун махсус йиғимлар суммаси ‎‎

100‎

11.

Молия вазирлиги

Бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларни тафтиш қилиш ва текширишлар натижалари бўйича Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммалари, шунингдек тафтиш ва текширишлар натижалари бўйича пахта тозалаш корхоналаридан ундирилган растраталар, талон-торож ва камомад суммалари

‎8

Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси

Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар

2,5

Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш учун жарималар суммаси

100

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жарималар суммаси

100

Тайёрлов ташкилотларининг фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномал?рга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг мақсадли м?блағларини қайтариш билан ?оғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун жарималар ва пенялар суммаси

100

12.

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази)

Жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар суммаси.

40

Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно.

40

121.

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги)

Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси

12

Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти рамзлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек, адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси

80

13.

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов

12‎

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов‎

40‎

Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар ‎

40‎

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар‎

40‎

14.‎

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси‎

8‎

15.‎

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималар

100

17.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

Хорижий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар‎

8‎

Миллий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар‎

80‎

19.‎

‎Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Масъул сақловчилардан давлат захиралари билан ишлаш тартибини бузганлик учун қонун ҳужжатларида ‎белгиланган тартибда ундириладиган ‎жарималар ва пенялар суммаси*****‎‎

100

Давлат захираси моддий бойликларини қарзга олишда, ‎ шунингдек «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан маҳсулотларни ‎янгилаш тартибида (шу жумладан вақти-вақти билан) сотишда ундириладиган қўшимча тўлов

‎40‎

21.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси‎

Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси‎

8

22.

Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК)‎

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувидаги ташкилотларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш ва акцияларини сотишдан олинган маблағлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно‎

100

23.‎

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун давлат божи

60

Автомобилда ташиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

60

Автомобиль ва темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш учун берилган аризалар кўриб чиқилганлиги, шунингдек, автомобилда йўловчилар ва юкни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкалари берилганлиги учун йиғимлар

100

Шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичида шаҳарлараро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда қатнашганлик учун тўловлар

100

Темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берилганлиги учун давлат божи

20

24.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи‎‎

50‎

Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари‎

45

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов‎

10

241.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази

«Хавфсиз шаҳар» комплекси орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси, алоқа каналларини ташкиллаштириш ва ижараси бўйича харажатларни қоплаш, бошқа тизимлар билан интеграциялаш ва ривожлантириш, Марказ фаолиятини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш ҳамда унинг ходимларини қўшимча рағбатлантириш, шунингдек моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда (Вазирлар Маҳкамасининг «2020-2021 йилларда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида» 2020 йил 17 мартдаги қарорида кўрсатилган жарима суммасидан ажратмалар бундан мустасно)

10

25.

Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси)

Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар

20

26.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси‎

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси‎

8

27.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси‎

Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси

100

28.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси‎

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов‎

8

29.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Қуйидагилардан:‎

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари импортига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

80

уруғлик, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари экспортига фитосанитария сертификатларини ва (ёки) карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларига реэкспорт фитосанитария сертификатларини расмийлаштиришдан

республика ҳудуди ичида карантин юкларига фитосанитария сертификатини расмийлаштириш ва беришдан

ҳар бир транспорт бирлигига кўздан кечириш далолатномаси, очиб кўриш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги далолатномани беришдан

ўсимликлар карантини соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган жарималардан

карантин остидаги экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотни зарарсизлантириш бўйича фитосанитар ишлов ?ериш ишларини бажаришдан тушган даромадлар

100

карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасини ўтказиш хизматлари

ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар, минерал ва органик ўғитларни сақлаш, реализация қилишни лицензиялашдан олинадиган тўловлар

биолабораториялар фаолияти учун бериладиган техник рухсатнома ва биомаҳсулот сифати бўйича сертификатлар учун олинадиган тўловлар

кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар

30.‎

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня‎

100‎‎

32.‎

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси) ‎

Ердан хўжасизлик билан фойдаланилганлиги ёхуд у ишдан чиқарилганлиги, хўжалик ички ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегараловчи ва чекловчи белгилар йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммси ‎

40 ‎

33.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси

Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағлар

10

Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар

8

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар

8

Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари

80

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар

80

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

100

Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағлар

50

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар

100

34.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳ?злашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар

60

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларнирўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кемалар ва кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

60

35.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан расмийлаштирилган баённомалар асосида судлар томонидан солинган жарималардан тушадиган маблағлар

95

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар

100

Ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ичимлик суви таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама

50

Ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган ичимлик суви таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама

30

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар

100

36.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

10

37.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси

Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси даромадлари суммаси

20

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун Инспекция ваколатлари доирасида қўлланилган жарима санкциялари суммаси

40

Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммаси

50

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар суммаси

80

38.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун ундирилган жарималар, етказилган зарар, компенсация ва уларга ҳисобланган пенялар

100

39.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси.

25

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси.

25

Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари)учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси.

25

40.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар

2,5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Маблағлар сарфи товарларнинг чегара орқали қонуний ўтишини таъминловчи бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ушбу маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тушумлар кўрсатиб ўтилган Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***** Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 29, 30, 33, 35, 36, 37-бандларида белгиланган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 12-сон, 155-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомнинг III бўлими 4-бандидаги «90» ва «10» рақамлари тегишли равишда «92» ва «8» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 577-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 814-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 129-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «70» рақами «76» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «20» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «75» ва «10» рақамлари тегишли равишда «80» ва «8» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «50» рақами «60» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банднинг олтинчи хатбошидаги «50» рақами «60» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «70» рақами «76» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «20» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «70» рақами «76» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «20» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-кичик бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-1) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82 фоизи — тегишли маҳаллий бюджетга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82 фоизи — тегишли маҳаллий бюджетга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «40» рақами «52» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «50» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «80» рақами «84» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2010 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 19 майдаги 239-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори) 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илова 13-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда, 22-сон, 175-модда, 31-сон, 261-модда, 51-сон, 486-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда, 52-сон, 561-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда, 15-сон, 170-модда, 15-сон, 172-модда,17-сон, 191-модда, 21-сон, 232-модда, 23-24-сон, 264-модда, 26-27-сон, 293-модда, 41-42-сон, 478-модда, 41-42-сон, 480-модда, 51-сон, 577-модда; 2013 й., 5-сон, 55-модда, 12-сон, 155-модда, 34-сон, 458-модда, 37-сон, 485-модда, 41-сон, 550-модда, 50-сон, 649-модда; 2014 й., 11-сон, 126-модда, 31-сон, 380-модда, 41-сон, 508-модда, 50-сон, 590-модда; 2015 й., 21-сон, 269-модда, 26-сон, 338-модда, 52-сон, 647-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 18-сон, 191-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 257-модда, 17-сон, 300-модда, 18-сон, 325-модда, 24-сон, 502-модда, 32-сон, 814-модда, 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон; 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 09/17/933/0303-сон, 07.12.2017 й., 09/17/968/0370-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 09/18/190/0877-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 09.07.2018 й., 09/18/514/1480-сон, 13.07.2018 й., 09/18/527/1491-сон, 18.07.2018 й., 09/18/544/1541-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 25.10.2018 й., 09/18/859/2096-сон, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон, 12.03.2019 й., 09/19/207/2754-сон, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон, .04.2019 й., 09/19/320/2958-сон, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон, 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон; 23.05.2020 й., 09/20/315/0642-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон, 06.08.2020 й., 09/20/463/1141-сон, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон, 22.04.2021 й., 09/21/232/0365-сон, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон; 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 04.01.2022 й., 09/22/3/0002-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон, 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон; 24.11.2022 й., 09/22/666/1033-сон; 15.12.2022 й., 09/22/706/1090-сон; 02.02.2023 й., 06/23/16/0067-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 14.10.2024 й., 06/24/155/0811-сон; 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 31.01.2025 й., 09/25/47/0094-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон; 26.02.2025 й., 09/25/121/0186-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)