Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ҳамда молиявий санкциялардан тушаётган маблағларни тақсимлаш механизмини янада тартибга солиш, давлат бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2010 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ 2010 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 2 апрель,
ПФ-4211-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий валютада солиқ бўлмаган давлат тўловларини олиш ва тақсимлаш тўғрисида» 1993 йил 31 июлдаги ПФ-635-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, хорижий валютада олинадиган давлат божи, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг бир қисми вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари махсус жамғармаларининг валюта ҳисобварақларига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорида:
а) 5-бандидаги «ижро йиғими маблағлари» сўзлари «ундириб олинган ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
8-бандида:
биринчи хатбоши қуйидагича баён этилсин:
«Ундириб олинган пайтдан бошлаб икки банк куни мобайнида ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи белгиланган тартибда республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га ўтказилади»;
иккинчи хатбошидаги «ҳамда қуйидаги мақсадларда ишлатилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Юқорида кўрсатилган ва белгиланган миқдорларда Жамғармага ўтказилган маблағлар қуйидаги мақсадларда ишлатилади:»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги «Жамғарма маблағлари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
18-банднинг иккинчи хатбошидаги «амалга оширилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади» деб ўзгартирилсин;
21-бандидаги «маблағларидан мақсадли фойдаланишни» сўзлари «маблағлари тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори 7-иловасининг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)