25.03.2010 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ҳарбий соҳадаги тарихига оид ёдгорликларни тўплаш, тадқиқ этиш ва сақлаш, улардан ҳарбий хизматчилар ва аҳолини, айниқса ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фойдаланишни замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейи «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи» (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар давлат музейи деб аталади) деб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг янги экспозициясини яратиш ишларини якунлаш чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Қуролли Кучлар давлат музейининг фондида сақланаётган ва унга республиканинг бошқа музейлари фондидан ўтказилаётган экспонатларни Миллий музей фондининг Давлат каталогига киритиш ишларини амалга оширсин ҳамда уларни сақлаш тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуролли Кучлар давлат музейи таркибида Илмий-услубий ва илмий- тадқиқот ахборот маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини, истиқболли режасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей фондлари ва экспозицияларини Қуролли Кучлар тарихига оид архив ҳужжатлари ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий округлар, ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий-тарихий музейлари фаолиятини мувофиқлаштиришга доир ишларни олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиш, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш, материалларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейнинг фаолият йўналишига доир маънавий-маърифий, тарғибот тадбирларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Темурийлар тарихи Давлат музейи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказига унинг ўз фаолиятини амалга оширишида илмий- услубий ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 кун муддатда Қуролли Кучлар давлат музейи тўғрисидаги Низомни, унинг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилган Қуролли Кучлар давлат музейини замонавий техник жиҳозлар ва инвентарлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучлар давлат музейининг Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказига ажратилган штат бирликларини музейшунослик ва Қуролли Кучлар тарихи соҳалари бўйича етук ва тажрибали мутахассислар билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қуролли Кучлар давлат музейининг экспозициясини бойитиш мақсадида хорижий мамлакатлар музейларида сақланаётган Ўзбекистон халқлари ҳарбий тарихига оид экспонатлар ва ҳужжатларни ёки уларнинг фотосурати ва нусхасини Ўзбекистонга олиб келиш чора-тадбирларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи биносини сақлаш, жиҳозлаш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йилги давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 мартдаги 54-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг янги экспозициясини яратиш ишларини якунлаш бўйича чора-тадбирлар режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Тадбирлар номи‎

Бажариш муддатлари‎ Масъул ташкилотлар‎
1.‎ Қуролли Кучлар Давлат музейи фондида сақланаётган экспонатларни хатловдан ўтказиш.‎ 2010 йил 31 март‎ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги‎
2.‎ Республика музейлари фондида сақланаётган ҳамда Қуролли КучларДавлат музейи фондига ўтказиладиган экспонатлар рўйхатини аниқлаш.‎ 2010 йил 31 март‎ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси‎
3.‎ Экспозицияга жойлаштириладиган плакатлар, макетлар, муляжлар, манекенлар, декоратив безаклар яратиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги‎
4.‎ Мультимедия ва ҳужжатли фильмлар яратиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, нашрий материаллар, кино, видео, фоно, фото материалларни ўз вақтида етказиб бериш.‎ 2010 йил март‎ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» компанияси, «Ўзархив» агентлиги‎
5.‎ Музейнинг мавзу йўналишлари бўйича мультимедия дастурларини яратиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Мудофаа вазирлиги‎
6.‎ Проектор ва сенсорли киоск орқали намойиш этиладиган мавжуд ҳужжатли фильмларни танлаш ва янгиларини яратиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги‎
7.‎ Музей экспозицияси учун зарур витриналар, стендлар ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш.‎ 2010 йил 15 апрель‎ Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия‎
8.‎ Музейга қўйиладиган хариталар ва уларнинг рельефли макетларини яратиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги‎
9.‎ Яратилаётган экспозицияга видеопроектор, сенсорли киосклар, бошқа техник асбоб-ускуналар ўрнатиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
10.‎ Музей фаолиятига доир буклетлар, проспектлар яратиш.‎ 2010 йил 10 апрель‎ Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги; «Шарқ» компанияси‎
11.‎ Плакатлар, экспонатлар, макетлар, муляжлар манекенларни экспозицияга жойлаштириш, дизайнерлик ишларини якунлаш. 2010 йил 15 апрель‎ Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги‎
12.‎ Музейнинг янги экспозициясини яратиш ишларини якунлаш.‎ 2010 йил 20 апрель‎ Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 97-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)