Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА
1. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ)ни ташкил қилиш тўғрисидаги Битимга (Рим, 1976 йил 13 июнь) қуйидаги изоҳ билан қўшилинсин:
«Битимнинг 13-моддаси 4-бўлимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Битим 11-моддаси 2-бўлимининг қоидалари билан ўзини боғлиқ эмас деб ҳисоблашини билдиради».
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибиятига Ўзбекистон Республикаси ушбу халқаро шартномага қўшилгани тўғрисида билдиришнома йўлласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2020 й., 07/20/4717/0599-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 25 март,
ПҚ-1310-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 19.05.2020 й., 07/20/4717/0599-сон)