ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТГА ТЎЛАНАДИГАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ВА «ЎЗВИНОСАНОАТ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИГА ЙЎНАЛТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОР ВА УНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1526-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 6 ноябрдаги 103, 2005-65-сон «Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш ва «Ўзвиносаноат» Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1526, 2005 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 361-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 17 майдаги 45, 2006-22-сон «Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1526-1, 2006 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 183-модда).
2. Ушбу қарор «Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 9 март,
16-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 9 март,
13/3-2099-сон
Келишилган:
«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси раиси С. САИДЖАЛОЛОВ
2010 йил 6 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 89-модда)