1-ИЛОВА
| Т/р | Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва қайта ташкил этиш шакли | Янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари | ||
| Лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва жойлашган жойи* | Устав жамғармасидаги давлат улуши, (камида) % | Асосий ихтисослашув йўналиши | ||
| 1. | «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ ва «Тошуйжойлойиҳа» ОАЖ (бирлашиш) | «ТошуйжойЛИТИ» ОАЖ, Тошкент шаҳри, М.Якубов кўчаси, 43 («Тошуйжойлойиҳа» ОАЖнинг собиқ биноси) | 51 |
Намунавий, шу жумладан уй-жой ва ижтимоий бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. |
| 2. | «Донлойиҳа» МЧЖ ва «Ўзмевасабзавот-узумсаноатлойиҳа» МЧЖ (бирлашиш) | «Ўзагросаноатлойиҳа» МЧЖ, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 16 А («Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» МЧЖнинг собиқ биноси) | 51 |
Қишлоқ учун мўлжалланган боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини, фермер хўжаликлари инфратузилмасини, уй-жой ва ижтимоий-маиший соҳа объектларини лойиҳалаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. |
| 3. | «Ўзрангметлойиҳа» ОАЖ ва «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ДУК (бирлашиш) | «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси,15 («ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ДУКнинг собиқ биноси) | 100 |
Металлургия кон-руда объектларини лойиҳалаш, мавжуд металлургия корхоналарини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тармоқ лойиҳаларининг махсус бўлимларини ишлаб чиқиш. |
| 4. | «ZPLITI» ЁАЖ ва «OʼZGASHK» ДУК (бирлашиш) | «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 38 («OʼZGASHK» ДУКнинг собиқ биноси) | 100 |
Қурилишда, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида муҳандислик-техник қидирув ишлари комплексини амалга ошириш. Бинолар ва иншоотларнинг фойдаланишга мустаҳкамлиги юзасидан муҳандислик қидирув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш. |
| 5. | «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ (қайта ўзгартириш) | «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18 | 100 |
Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларини, йирик ва ноёб бинолар, ижтимоий-маданий, маиший, уй-жой ва жамоага мўлжалланган объектлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. |
2-ИЛОВА
| Фаолият турлари | Давлат божи миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари) |
|
Тўлиқ комплексда лойиҳалаш фаолияти турлари бўйича (лойиҳалашнинг барча босқичларида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, шу жумладан лойиҳаларнинг ДТИА, ТИА ҳамда ДТИҲ, ТИҲларини ишлаб чиқиш) | |
| 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар. | 50 |
| 2. Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар. | 50 |
| 3. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатлар. | 40 |
| 4. Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатлар. | 40 |
| 5. Қурилиш объекти учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш. | 50 |
| 6. Уй-жой-хўжалик қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 75 |
| 7. Саноат қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 75 |
| 8. Сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 50 |
| 9. Қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 30 |
| 10. Энергетика қурилиши, алоқа объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 40 |
| 11. Транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш. | 50 |
| 12. Магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш. | 50 |
| 13. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш. | 50 |
| 14. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатлар. | 20 |
|
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш фаолияти турлари бўйича | |
| 1. Объектларнинг асослари ва пойдеворлари бўлимини лойиҳалаштириш. | 40 |
| 2. Объектларнинг металл конструкциялари бўлимини лойиҳалаштириш. | 40 |
| 3. Объектларнинг темир-бетон конструкциялари бўлимини лойиҳалаштириш. | 40 |
| 4. Махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш. | 50 |
| 5. Қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари. | 30 |
| 6. Бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш. | 50 |
| 7. Бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари. | 40 |
| 8. Коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш. | 40 |
| 9. Бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш: | |
| — иситиш, вентиляция, кондиционерлаштириш; | 20 |
| — сув қувури ва канализация; | 20 |
| — газ таъминоти; | 20 |
| — газ асбоб-ускуналари; | 20 |
| — совуқ ҳаво таъминоти; | 20 |
| — энергия таъминоти; | 20 |
| — электр асбоб-ускуналари; | 20 |
| — электр билан ёритиш; | 20 |
| — электр билан иситиш; | 20 |
| — автоматлаштириш ва паркдан фойдаланиш коэффициенти; | 20 |
| —кучсиз токли қурилмалар; | 20 |
| — вертикал режалаштириш. | 20 |
| 10. Капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш. | 50 |
3-ИЛОВА