Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-ВЬЕТНАМ ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Вьетнам Социалистик Республикаси билан ўзаро фойдали иқтисодий ва техникавий ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Вьетнам ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми тузилсин, унга республика вазирликлари ва идораларининг, давлат, акциядорлик ва хусусий корхоналарининг, жамоат ташкилотлари ва уюшмаларининг Вьетнам Социалистик Республикаси билан иқтисодий ва техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш функцияси юклансин.
2. Комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Вьетнам ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми котибияти функцияларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 июнь,
248-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 июндаги 248-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Вьетнам комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми
ТАРКИБИ
| 1. | Асқаров М.А. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари, раис |
| 2. | Халилов.Б.Х. | — | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари |
| 3. | Қўчқоров Ж.А. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| 4. | Ҳасанов Б.В. | — | «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 5. | Охунов А.О. | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 6. | Пенцов Б.Е. | — | «Ўзбексавдо» компанияси раисининг ўринбосари |
| 7. | Собиржонов Р.С. | — | Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг ўринбосари |
| 8. | Ғуломов Ж.Ҳ. | — | «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖнинг ишлаб чиқариш бўйича директори |
| 9. | Жўраев Р.О. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси |
| 10. | Зокиров И.Я | — | Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи |
| 11. | Ҳабибуллаев С.П. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бўлим бошлиғи, масъул котиб |