Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.08.1997 йилдаги 421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 29.08.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИЗКЕТКАН ШАҲАРЧАСИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ КЎРГАЗМАЛИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Қарз ҳақидаги битимни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 20 йил муддатга 5 миллион АҚШ доллари суммасида кредит берилган, Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини амалга оширишга ва Оролбўйини сув билан таъминлашнинг тўлиқ кўламдаги лойиҳасини батафсил ишлаб чиқишга қаратиладиган беш йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳа институти томонидан кўргазмали лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши тугалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш учун масъул ташкилот этиб белгилансин, ушбу ишга Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Ўзгеодезкадастр», Давлат геология қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар жалб этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш ва юқорида кўрсатилган Қарз ҳақидаги битим доирасидаги тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги кейинги йилларга инвестиция дастурини тузишда республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек «Сув оқова» Қорақалпоғистон ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобига Қизкеткан шаҳарчасида сув таъминоти кўргазмали лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси харажатлари улушини қоплашга ва у бўйича олинган кредит ва фоизларни тўлашга 2-иловага мувофиқ марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишга йўналтирилаётган бюджет маблағларини республика бюджети харажатларида алоҳида қаторда назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилаётган қарз маблағлари берилиши, фойдаланилиши ва қайтарилиши тартибини, шунингдек хорижий ва миллий валютадаги лойиҳа счётлари очилиши, фойдаланилиши ва тўлдирилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш давомида сув билан таъминловчи ташкилотларнинг молиявий мустақиллигини, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиш жараёнига фаол жалб этилишини таъминловчи тариф ставкаларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 1 октябргача — Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил декабрь ойида — тендер асосида пудрат ташкилот аниқланишини ва 1997 йил охиригача у билан контракт тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 апрелгача — объект қурилиши тугалланишини ва у фойдаланиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун асбоб-ускуналар, материаллар харид қилиниши ҳамда ишларга халқаро ва маҳаллий танлов савдолари ташкил этиш бўйича тендер комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи ҳисобига маблағ билан таъминланадиган, Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий маслаҳат фирмалари ва компаниялари томонидан хизматлар кўрсатилиши ва молиявий ресурслар берилиши учун зарур бўлган материалларни (шу жумладан, махфий материалларни) уларга, шунингдек маблағ билан таъминловчи халқаро ташкилотларга тегишли идоралар билан келишув бўйича белгиланган тартибда махфийлик асосида беришга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг буюртманомалари бўйича Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига ҳақ ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона ҳужжатлари ва Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун харид қилинадиган материаллар ва асбоб-ускуналар келтирилиши, шунингдек хорижий мутахассислар томонидан ушбу лойиҳа бўйича улар томонидан хизматлар бажарилиши мақсадида келтириладиган ва кейинчалик улар томонидан олиб кетиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва шахсий мол-мулк бож пошлиналари ва йиғимлар тўланмасдан оператив расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш учун келаётган хорижий мутахассислар ва ташкилотларга яшаганлик ва транспортнинг барча турларида юрганлик, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва бинолар ижараси учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш ва тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш муддати‎ умумий қиймати‎ шу жумладан
ХТТБ қарз маблағлари‎ бюджет маблағлари‎ аҳоли маблағлари‎

I. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси, шу жумладан, қурилиш, шунингдек қурилиш материаллари ва насос станцияси учун асбоб-ускуналар, хлорлагич, тоза сув резервуарлари, электр подстанциялари, электр тармоқлари, йўллар, сув тўпловчи ва тарқатувчи водопровод тармоқлари, жумладан сувни ҳовлиларга олиб кириш ва сув ўлчагичлар ўрнатиш қиймати.‎

1997—1999‎ 2059‎ 1653‎ 352**‎ 54**‎

II. Тўлиқ кўламли лойиҳанинг чет эллик маслаҳатчилар, ихтисослаштирилган маҳаллий лойиҳалаш ташкилотлари томонидан муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши:‎

1997-1998‎ 3347‎ 3347‎ 50 (1997 й.) 302 (1998 й.)

—гидравлик ҳисоб-китобларни, лойиҳа объектлари схемалари ва чизмаларини тайёрлаш;‎

1054*
—қурилиш ишлари ҳажмлари ҳисоб-китобларини ва асбоб-ускуналар рўйхатини тайёрлаш, уларни пакетлар бўйича жонлаштириш; ‎ 1403*‎
—харид қилишга контрактлар тузиш, шу жумладан, материаллар, асбоб-ускуналар ва иш турларига батафсил техник ихтисослаштириш учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш;‎ 621*‎
—қурилишни бошқаришнинг батафсил режасини тайёрлаш; ‎ 30*

—лойиҳани амалга оширишни бошқариш.

239*‎

Жами:‎

5406‎ 5000‎ 352*‎ 54**‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳанинг айрим компонентлари қиймати уни тайёрлаш ва сотиш жараёнида аниқлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Эквивалент сўмларда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзни узиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

0,25% йиллик фойда*

Фоиз ставкаси (ҳисобланган)

6,94% ‎

Қарз суммаси

5000 минг АҚШ доллари ‎

Имтиёзли давр

5 йил ‎

Қарзни узиш муддати

15 йил ‎

(минг АҚШ долларида)

Йил‎ Фоизлар ва воситачилик ҳақи**‎ Қарзни узиш‎ Умумий сумма‎
1997 7.4‎
1998‎ 85.9‎
1999‎ 183.9 183.9‎
2000‎ 281.7‎ 281.7‎
2001‎ 302.1‎ 302.1‎
2002‎ 340.2‎ 195‎ 535.2‎
2003‎ 326.7‎ 215‎ 541.7‎
2004‎ 311.7‎ 225‎ 536.7‎
2005‎ 296.2‎ 245‎ 541.2‎
2006‎ 279.2‎ 260‎ 539.2‎
2007‎ 261.1‎ 275‎ 536.1‎
2008‎ 242.1‎ 295‎ 537.1‎
2009‎ 221.6‎ 315‎ 536.6‎
2010‎ 199.7‎ 345‎ 544.7‎
2011‎ 175.8‎ 365‎ 540.8‎
2012‎ 150.4‎ 395‎ 545.4‎
2013‎ 122.9‎ 420‎ 542.9‎
2014‎ 93.9‎ 450‎ 543.9‎
2015‎ 62.6‎ 480‎ 542.6‎
2016‎ 18.1‎ 520‎ 538.1‎
Жами‎ 3963.2‎ 5000‎ 8963.2‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ХТТБ чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда 0,5% га.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Қарз маблағларидан амалда фойдаланилишига ва фоиз ставкаларининг ўзгариб туришига мувофиқ аниқлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасига асбоб-ускуналар, материаллар харид қилиниши ва ишлар учун танлов савдоларини ўтказувчи тендер комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўрабеков И.Ҳ.‎ —‎ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, раҳбар ‎
Хўжаев Б.Э. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, раҳбар ўринбосари ‎
Мироненков Л.П.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг бўлим бошлиғи, масъул котиб
Маннопбеков Н.Т. —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бўлим бошлиғи‎
Йўлдошев Э.А.‎ —‎‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари ‎
Бектурдиев Б.Б. ‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари ‎
Йўлдошев Р.Й.‎ —‎‎ Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари‎
Қўчқоров Ж.А.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Кейинги таҳрирга қаранг.