Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.04.1997 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 29.04.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ТАҚВИМ БЎЙИЧА 1225 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳадис илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, буюк ватандошимиз Имом ал-Бухорий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги беқиёс ўрнини ва мамлакат кенг жамоатчилигининг таклифларини ҳисобга олиб ҳамда ушбу меросни асраб-авайлаш, қадрлаш ва жамиятнинг баркамол кишиларини тарбиялашда ундан оқилона фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998 йилда Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита ўн беш кун муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг таклифлари асосида ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уларни бажаришга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий мақбараси ва масжидини таъмирлаш ҳамда бу ерда қадимий миллий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган замонавий иншоотлардан иборат бетакрор муҳташам ёдгорлик мажмуини барпо этиш учун лойиҳавий таклифларни тайёрловчи комиссия 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия икки ой муддат ичида ЮНЕСКО экспертларини ва халқаро ташкилотларнинг, жумладан, шаҳзода Чарльз Уэльскийнинг Меъморлик институти ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (Буюк Британия) мутахассисларини жалб қилган ҳолда тегишли таклифларни тайёрласин ва тасдиқлашга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Бухорий номи ва даври билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқласин ва уларни таъмирлаш-консервациялаш бўйича белгиланган тартибда таклиф тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуидаги таъмирлаш-қурилиш ишларини 1998 йилнинг август ойигача тугаллашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуидаги янги иншоотлар қурилишини 1998 йилги инвестиция дастурида белгиланган тартибда инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ва ЮНЕСКОнинг халқаро тадбирлари доирасида 1998 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида «Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси 1997-1998 йилларда Имом ал-Бухорий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси 1998 йилда Имом ал-Бухорий меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи 2 қисмли ҳужжатли илмий-оммабоп фильм яратсин ва унинг хорижий тилларга дубляж қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигига бағишланган почта маркалари, откриткалар, хатжилдлар чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Имом ал-Бухорий ҳаёти ва илмий фаолиятини, юбилейга тайёргарликнинг боришини кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорда кўрсатилган тадбирларни ва ташкилий қўмита тасдиқлайдиган ишларни амалга ошириш харажатлари тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳомийлар, шу жумладан, хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 217-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. Жўрабеков ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ‎
А. Азизхўжаев ‎‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари
Р. Баҳодиров ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув бўйича) ‎
Ў. Раҳматов ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)‎
А. Мардиев ‎ —‎ Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
К. Бакирхонов ‎ —‎‎ Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
К. Бакирхонов ‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси бўлими мудири, ташкилий қўмита масъул котиби v‎
М. Абдуллаев ‎ —‎‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ‎
Н. Аминов ‎ —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари ‎
Т. Жўраев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти ‎
X. Жўраев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири ‎
Н. Иброҳимов ‎ —‎‎ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори ‎
А. Комилов —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ‎
Ш.Мирмаҳмудов —‎‎ Дин ишлари бўйича қўмита раиси ‎
А. Носиров ‎ —‎‎ Самарқанд шаҳри ҳокими‎
А. Орипов ‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ‎
К. Тўлаганов ‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокими ‎
Т. Юнусов ‎ —‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси раиси ‎
М. Хайруллаев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори ‎
Р. Шоғуломов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси ‎
М. Ҳазратқулов ‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
З. Ҳакимов ‎ —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси вазифасини бажарувчи ‎
С. Ҳусенов ‎ —‎ Бухоро вилояти ҳокими ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 217-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуини таъмирлаш ва барпо этиш бўйича таклиф тайёрловчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Жўраев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, комиссия раиси ‎
Т. Набиев ‎ —‎‎ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари ‎
А. Абдуллаев ‎ —‎‎ Ислом тадқиқотлари маркази директори ‎
Ф. Ашрафий ‎ —‎‎ Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси ‎
М. Аҳмедов ‎ —‎ Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институтининг меъморчилик факультети декани ‎
П. Зоҳидов ‎ —‎‎ Меъморчилик доктори ‎
А. Муҳаммаджонов ‎ —‎‎ ЎзФА тарих институти директори ‎
Э. Нуриллаев ‎ —‎‎ «Ўзбектаъмиршунослик» институти бош меъмори ‎
X. Тўхтабоев ‎ —‎‎ «Олтин мерос» жамғармаси раиси ‎
Т. Қўзиев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ‎