04.03.2010 йилдаги 118-Ф-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармойиши

Қадимий ва миллий қадриятларимиздан бўлган Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, уни ҳар томонлама юксак даражада, уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказиш, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш, умумхалқ байрами арафасида қишлоқ ва шаҳарлардаги маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республикадаги санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар, жамоатчилик вакилларининг 2010 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг қишлоқ, шаҳарларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси (А.Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва шаҳар маҳаллалари, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар ҳамда лотокларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган кўп болали оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган қурилиш ва маиший чиқиндиларни маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Мева- шарбат» боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали, мевали ва тут дарахти кўчатларини, тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга ўрнатилган тартибда шартнома асосида ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси (А.Аҳмедов), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (А.Алимов) ва маҳаллий ҳокимликларга ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларни, шунингдек, республиканинг барча аҳолиси, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари «Маҳалла» жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Маҳалла» жамғармаси (А.Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, хусусан, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, маҳаллаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги (Б.Матлюбов) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари давомида, айниқса умумхалқ хайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва тадбирларда техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-ф-сон