Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида:
1. Қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонида зиммага юкланган мажбуриятлар ҳамда ваколатларни сўзсиз таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, шунингдек унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг намунавий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 87 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 60 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ва унинг ҳудудий органларида олдиндан экспертизадан ўтказилиши шарт.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 майдаги ПФ-4442-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 226-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари тузилган шартномаларнинг ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари балансида бўлган мол-мулкнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида, Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 7 нафарга кўпайтирган ҳолда, Нарх белгилаш йиғма бошқармаси ташкил этилсин.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Нарх белгилаш йиғма бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх белгилаш, монопол нархлар (тарифлар)нинг чекланган даражалари тўғрисида маълум қилиш ҳамда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш масалаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари) таннархи таркибини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг харажатларини шу жумладан маҳсулотларга энергия ва материал сарфини камайтириш йўли билан мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
товар бозорларидаги нархлар, шу жумладан пировард истеъмолчининг маҳсулотига нархларнинг ўзгариши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, монопол нархлар ва тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида нарх белгилашга таъсирини таҳлил қилиш;
монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га асоссиз равишда оширилган нархларни пасайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотишнинг мақбул механизмларини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ўзаро ҳаракатни таъминлаш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолиятини тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, декларация қилинаётган нархларнинг шакллантирилиши юзасидан биргаликда текширишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
марказий аппаратни ҳамда ҳудудий органларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18а-уй.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2006 йил 20 январдаги ПҚ-265-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда — қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
икки ой муддатда — рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 2 март,
ПҚ-1293-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг
тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 майдаги ПФ-4442-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 226-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг
намунавий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 майдаги ПФ-4442-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 226-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига
3а-ИЛОВА
3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони
| | |
(киши) |
|
Ҳудудлар номи |
Жами |
Шу жумладан бошқарув ходимлари |
| Қорақалпоғистон Республикаси | 35 | 29 |
| Андижон вилояти | 35 | 29 |
| Бухоро вилояти | 36 | 27 |
| Жиззах вилояти | 29 | 24 |
| Қашқадарё вилояти | 36 | 27 |
| Навоий вилояти | 32 | 26 |
| Наманган вилояти | 34 | 28 |
| Самарқанд вилояти | 37 | 30 |
| Сурхондарё вилояти | 33 | 25 |
| Сирдарё вилояти | 29 | 24 |
| Тошкент вилояти | 38 | 31 |
| Фарғона вилояти | 36 | 30 |
| Хоразм вилояти | 31 | 25 |
| Тошкент шаҳри | 38 | 31 |
|
ЖАМИ |
479 |
386 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда; 2012 й., 21-сон, 226-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)