ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2081]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
2009-51-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 24 декабрдаги 2009-51-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари тижорат банклари ва суғурталовчиларга татбиқ қилинмайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
махфий ахборот — фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс.
2. Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этиш махфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузилиши, чеклов ўрнатилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз фойдаланилишини олдини олиш, шунингдек махфий ахборотни йўқ қилиш, чеклов ўрнатиш, нусхалаш, бузишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда эмитентнинг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш мақсадларида амалга оширилади.
3. Махфий ахборотни муҳофаза этиш устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тайинланган масъул ходим зиммасига юкланади.
4. Махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш:
эмитентнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги йўриқномани (кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) ишлаб чиқиш ва унга риоя этиш;
махфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича техник воситалар ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни кўриш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Йўриқнома масъул ходим томонидан ишлаб чиқилади ва эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
6. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
эмитентнинг таркибий тузилмаларида махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлашга доир талаблар;
махфий ахборотга ишлов берувчи техник воситалар жойлаштирилган хоналарга доир талаблар;
махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг лозим даражада сақланиши таъминланадиган сақлаш хоналарига доир талаблар;
дастурий таъминотга доир талаблар;
техник таъминотга доир талаблар;
махфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича назоратга доир талаблар
махфий ахборотлар рўйхати;
эмитент ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) жавобгарлиги.
Йўриқномада махфий ахборотни муҳофаза этишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.
7. Эмитент қонун ҳужжатларига мувофиқ махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Махфий ахборотни ҳисобга олиш, сақлаш ва муҳофаза этишни ташкил этиш
8. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни ҳисобга олиш қоғоз ва (ёки) электрон кўринишдаги тегишли журналларда юритилади.
9. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар мустаҳкам қулфга эга бўлиши ва ишдан ташқари вақтда муҳрланиши (тамғаланиши) лозим бўлган металл шкафлар ва (ёки) сейфларда сақланиши лозим.
10. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни, ушбу турдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун мўлжалланмаган бошқа жойларда сақлаш тақиқланади.
11. Махфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларини ходимларга бериш фақат эмитент ижроия органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган, махфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларидан фойдаланиш рухсатномасига эга бўлган шахсларнинг рўйхати асосида амалга оширилади.
12. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар билан ишлаш фақат хизмат хоналарида амалга оширилади.
13. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжат почта орқали жўнатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Махфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатлари билан танишиб чиқиш факти мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакл бўйича махфий ахборотни акс эттирган, берилган архив ҳужжатларини (йиғмажилдларини) ҳисобга олиш карточкаси ва махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни ҳисобга олиш журналида расмийлаштирилади.
15. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатни кўпайтириш, нусхалаш, нусха кўпайтириш ёки мазмунини ошкор қилиш фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эмитент ижроия органи раҳбарининг ёзма рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Йўқ қилишга ажратилган махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар қоғоз чиқиндилари сифатида қайта ишлашга топширилишидан олдин матнни ўқиб чиқиш имкониятини истисно этадиган даражада майдаланиши ёки махсус ажратилган жойда ёқиб юборилиши лозим.
17. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар йўқ қилинганидан кейин ҳисобга олиш журналига тегишли белги қўйилади.
18. Эмитент ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ деб юритилади) фойдаланишда махфий ахборотни чиқиб кетишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан муҳофаза этишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриши лозим.
19. Махфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ва маълумотлар базаси жойлаштирилган хоналарга киришга фақат тегишли кириш рухсатномасига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган хоналарга бошқа шахсларнинг кириши фақат эмитент ижроия органи раҳбарининг ёзма рухсати асосида амалга оширилади.
20. АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар:
АКТдан фойдаланишда махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича белгиланган талабларни бажаришлари;
махфий ахборотдан фойдаланишни чеклашнинг белгиланган тартибига риоя этишлари;
махфий ахборотдан рухсатсиз фойдаланишга уринишлар, ахборотнинг чиқиб кетиши ёки бузилишига доир барча фактлар тўғрисида зудлик билан ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарини хабардор қилишлари шарт.
АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. АКТни умумий фойдаланишдаги тизимларга улаш фақат ишлаб чиқариш зарурати мавжуд бўлганда ва фақат ахборотни муҳофаза этиш воситалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
22. Эмитентнинг АКТлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ва ахборотни муҳофаза этишни таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Махфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ишдан чиққан ёки ҳисобдан чиқарилганда ундаги мавжуд ахборотларни уни тиклашга йўл қўймаслик учун тўлиқ йўқ қилиш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
III. Ходимларга махфий ахборотдан фойдаланишга рухсат этиш
24. Ходимга махфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома қуйидаги шартларга риоя этилганда эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тақдим этилади:
ходим томонидан махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотларни сақлаш ва ошкор қилмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятни расмийлаштириш;
ходимни махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари билан таништириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ходимлар махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатномани фақат ўзининг лавозим мажбуриятлари доирасида ва уларни бажариш учун уларга ҳақиқатдан зарур бўлган ҳажмда олишлари мумкин.
26. Эмитент ижроия органининг раҳбари ходимларга махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги учун шахсан жавобгар бўлади.
27. Қуйидаги шахслар эмитентнинг махфий ахборотидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар:
эмитент ижроия органининг раҳбари;
ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ махфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома олган ходимлар;
бошқа шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Эмитент ижроия органининг раҳбари:
ҳар бир ходимнинг меҳнат шартномаси ва хизмат вазифаларида махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш тўғрисидаги мажбуриятларни назарда тутиши;
махфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ошкор қилиниши, йўқотилиши ёки ўғирланишига доир чоралар кўриши;
ишдан бўшатилиши лозим бўлган ходимни махфий ахборотдан фойдаланиш имкониятидан ўз вақтида маҳрум қилиши шарт.
Профессионал иштирокчининг раҳбари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ходимлар:
махфий ахборотга киритилган маълумотларни қатъий сир сақлаши;
махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларини бажариши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фақат фойдаланиш имкониятини олган махфий ахборотни акс эттирган маълумотлар ва ҳужжатлар билан ишлаши;
махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
бегона шахсларнинг ходимлардан махфий ахборотни олишга бўлган уринишлари тўғрисида, қоғоз ва электрон шаклдаги махфий ахборотнинг, махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар сақланаётган хоналар, сақлаш хоналари, сейфлар калитларининг йўқотилганлиги ёки етишмаслиги тўғрисида ҳамда махфий ахборотнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа фактлар тўғрисида, шунингдек махфий ахборотнинг чиқиб кетиш сабаблари ва шароитлари тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарига дарҳол хабар бериши;
ишдан бўшатилган тақдирда ўз хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан унинг ихтиёрида бўлган барча қоғоз ва электрон шаклдаги махфий ахборотларни ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарига топшириши шарт.
Ходимлар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Эмитент ижроия органининг раҳбари улар томонидан ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда махфий ахборот билан танишиш талаб қилинмайдиган ходимларни ушбу имкониятдан истисно этиш бўйича зарур чоралар кўриши лозим.
IV. Махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назорат
31. Масъул ходим ходимлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни мунтазам равишда амалга оширади.
32. Масъул ходим:
ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари (кейинги ўринларда қоида бузилиши деб юритилади) тўғрисида эмитентнинг ижроия органи раҳбарига дарҳол хабар бериши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қоида бузилишнинг содир бўлиши сабабларини аниқлаши;
аниқланган қоида бузилишларининг бартараф этилишини назорат қилиши шарт.
Масъул ходим зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни амалга оширишда масъул ходим:
махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг ҳисобга олиш маълумотлари расмийлаштирилишининг тўғрилигига;
махфий ахборотни акс эттирган, ходимлар томонидан олинган ва тайёрланган барча ҳужжатларнинг мавжудлигига;
етишмаётган (йўқ қилинган, йўқотилган, яроқсизланган ва ҳоказо) махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларга доир тегишли ҳужжатларнинг мавжудлигига;
иш жойларида махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни сақлаш ва у билан ишлаш тартиби, шунингдек бошқа масалаларга эътибор қаратиши лозим.
34. Ходимлар томонидан йўл қўйилган қоида бузилиши аниқланганда масъул ходим аниқланган қоида бузилиши тўғрисида далолатнома тузади.
V. Якуний қоидалар
35. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назоратни эмитент ижроия органининг раҳбари амалга оширади.
36. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
«Ўзархив» агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
2009 йил 22 декабрь
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУҲИТДИНОВ
2009 йил 22 декабрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
2009 йил 22 декабрь
Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Махфий ахборотни акс эттирган, берилган архив ҳужжатларини (йиғмажилдларини) | |||||
|
ҲИСОБГА ОЛИШ КАРТОЧКАСИ | |||||
|
_____________________________________________ | |||||
|
(ҳужжат (йиғмажилд) номи) | |||||
|
Т/р |
Ҳужжат (йиғмажилд) рақами, ҳужжат санаси (йиғмажилднинг охирги санаси) ва варақлар сони | Ҳужжат (йиғмажилд)ни олган эмитент ходимининг Ф.И.О., лавозими ёки ҳужжат (йиғмажилд)ни олган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва ваколатли давлат органининг номи (ваколатли давлат органининг вакили учун) | Тилхат | Изоҳ | |
| қабул қилиб олганлиги ҳақида ва сана | қайтарганлиги ҳақида ва сана | ||||
|
1. |
| | | | |
|
2. |
| | | | |
|
3. |
| | | | |
Эмитентлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни
ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ
| Т/р | Ҳужжатнинг эмитентдаги санаси ва индекси | Ҳужжатнинг келиб тушган санаси ва индекси | Ҳужжат қаердан келиб тушди | Ҳужжатнинг тури ва қисқача мазмуни | Варақлар сони ва иловалар | Қаерга ва кимга ижро этишлик учун юборилган | Қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат ва сана | Қайтариш ҳақида тилхат ва сана | Ҳужжат тикилган йиғмажилд индекси (рақами) | Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома санаси ва рақами |
|
1. |
| | | | | | | | | |
|
2. |
| | | | | | | | | |
|
3. |
| | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 65-модда; 2014 й., 5-сон, 62-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)