Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖЕНЕВА ШАҲРИДАГИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БЎЛИМИ ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДОИМИЙ ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳамкорликни кенгайтириш ва унинг янги соҳаларини аниқлаш, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг Женева шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси таъсис этилсин.
2. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг штат жадвали ва 1997 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси ходимлари сони 1997 йил учун 5 кишидан иборат қилиб белгилансин, улардан дипломатик таркиб ходимлари — 4 киши, маъмурий-техник ходимлар — 1 киши.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.
4. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий вакили маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 6 январь,
2-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 январдаги 2-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг штат
ЖАДВАЛИ
|
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида) | |||||
| № |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони | Элчининг маоши (2200)га нисбатан ходимларнинг маоши, фоизларда | Ойлик маоши | 1997 йил учун |
| Дипломатик ходимлар таркиби | |||||
| 1. | Вакил | 1 | 100% | 2 200 | 26 400 |
| 2. | Бутунжаҳон савдо ташкилотидаги маслаҳатчи-вакил | 1 | 85% | 1 870 | 22 440 |
| 3. | Маслаҳатчи | 1 | 85% | 1 870 | 22 440 |
| 4. | Учинчи котиб | 1 | 65% | 1 430 | 17 160 |
| Жами: | 4 | | 7 370 | 88 440 | |
| Маъмурий-техник ходимлар таркиби | |||||
| 1. | Катта бухгалтер | 1 | 65% | 1 430 | 17 160 |
| 2. | Ходимларнинг оилалари ёки маҳаллий ходимлардан иш юритувчи-котиб, ҳайдовчи, фаррош ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) | | | 3 000 | 36 000 |
| | Жами: | | | 4 430 | 53 160 |
| | Ҳаммаси: | | | 11 800 | 141 600 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 январдаги 2-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг 1997 йил учун харажатлар
СМЕТАСИ
| № |
Моддалар номи |
Харажатлар суммаси | |
|
АҚШ долларида |
сўмларда | ||
| 1. | Иш ҳақи фонди | 141 600 | |
| 2. | Тиббий суғурта қилиш ёки тез тиббий ёрдам (10 %) | 14 160 | |
| 3. | Моддий-хўжалик харажатлари | 224 690 | |
| шу жумладан: | | | |
| а) бино, қароргоҳ ва уй-жойларни ижарага олиш | 126 000 | | |
| б) бино, қароргоҳ ва уй-жойлар харажатлари | 31 200 | | |
| в) телефон, факс, телекс, электрон почта учун абонент ҳақи тўлаш харажатлари | 31 890 | | |
| г) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари | 9 600 | | |
| д) тилларни ўрганиш, маълумотнома адабиёти, даврий нашрларга обуна бўлиш | 2 000 | | |
| е) ходимларнинг болаларини мактабда ўқитиш (йилига 2400 доллар × 10 бола) | 24 000 | | |
| 4. | Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар сотиб олиш, шу жумладан: | 118 000 | |
| а) бино учун | 77 600 | | |
| б) уй-жойлар учун | 40 400 | | |
| 5. | Автотранспорт сотиб олиш ва уни сақлаш, шу жумладан: | 184 580 | |
| а) сотиб олиш учун | 135 000 | | |
| б) сақлаш харажатлари | 49 580 | | |
| 6. | Бино ва қароргоҳ хавфсизлигини таъминлаш ва муҳандислик ҳимояси | 15 000 | |
| 7. | Хизмат сафари харажатлари | 65 220 | 1 587 650 |
| 8. | Вакиллик харажатлари | 15 000 | |
| 9. | Сувенирлар сотиб олиш | | 100 000 |
| 10. | Республика газета ва журналларига обуна бўлиш | | 8000 |
|
Жами: |
778 250 АҚШ доллари | 1 695 650 сўм | |