1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛОВЧИ АЁЛЛАРГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА НАФАҚА, ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ОЙЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА БОЛА ТУҒИЛГАНИДА БЕРИЛАДИГАН БИР ЙЎЛА НАФАҚАНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 январдаги 02/1-1088-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 5 февралдаги 10-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали, бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар эса, ушбу бюджет ташкилотлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тайинлаш ва тўлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика бюджетидан Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга маблағларни ўтказиб бериш Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан кейинги ўринларда буюртманома) тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчилар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаларига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи бюджет ташкилотлари буюртманомаларни бюджет маблағларини бош тақсимловчи орқали тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлашга харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли моддалари бўйича иш ҳақига кўзда тутилган, бўшаб қолган бюджет маблағлари (бюджет ташкилотлари ходимларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши муносабати билан) ҳисобидан амалга оширилади. Бунда, истисно тариқасида, тегишли молия органлари тегишли Ғазначилик бўлинмалари билан келишган ҳолда керакли ҳисоб-китоблар асосида мустақил равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига иш ҳақи харажатлари бўйича маблағларни камайтириш ва тегишлича ушбу бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан аниқлик киритишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи харажатлари бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган ёки бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бюджет маблағлари қўшимча равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда бюджетдан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бюджет ташкилотларидан олинган буюртманомалар асосида тегишли молия органлари жамланган буюртманомаларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасига қадар юқори турувчи молия органига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юқори турувчи молия органлари бюджет ташкилотлари ва қуйи турувчи молия органларидан олинган буюртманомаларни текширадилар ва текшириш натижалари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар жамланган буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш учун тайёрлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар олинган буюртманомалар асосида жамлашни амалга оширади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уч кун муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлар ёйилмасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланишини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғарма фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни аниқлайди ва Жамғарма шахсий ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини ҳисобга олган ҳолда 13-сон шаклдаги тайинлаш сертификатини (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш Қоидаларига (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) 6-илова) тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайинлаш сертификатига Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида харажатлар ёйилмасини илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси тайинлаш сертификатини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича келишилади. Тайинлаш сертификатини келишиш кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун режали бюджет ажратмаларининг мавжудлиги ва асосланганлиги бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати молиялаштиришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначиликка берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман (шаҳар) Жамғарма бўлимлари юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш бўйича маблағларни уларни олувчилар ишлайдиган ташкилотлар, шунингдек, почта алоқаси миллий операторининг бўлинмалари ва тижорат банклари филиаллари ҳисоб рақамларига молиялаштиришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар йил мобайнида юқорида кўрсатилган тўлов ва нафақа олувчилар миқдорининг ўзгариши харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатларни камайишига олиб келадиган харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар, белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмалари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Харажатлар сметаси олувчилар миқдори тўғрисидаги маълумотни илова қилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Жамғарма бўлимларининг бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг барча туманлари ва шаҳарлари бўйича тасдиқланган сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда, жамланган харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Юқорида келтирилган харажатларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларидан ҳисобот даври мобайнида ўтказилган маблағлар суммаси Жамғарма касса харажатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан келишилган фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги ҳисоботни ойлар ва туман (шаҳар)лар кесимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори в.б. Ш. МАНСУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(буюртманома олган молия органи ходимининг имзоси)
Ишловчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сони,
________________________________
Шу жумладан, аёллар:
________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил _____________ учун бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга БУЮРТМАНОМА
Т/р
Кўрсаткичлар
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар сони
Ҳақиқий харажатлар, сўмда
1
2
3
4
1.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа — ҳаммаси
шу жумладан:
1.1
бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми
х
1.2
қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари
х
Ташкилот раҳбари
________________
(имзо)
М.Ў.
Бош ҳисобчи
________________
(имзо)
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия
раиси (вакил қилинган)
________________
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОРҚА ТОМОНИ
Бюджет маблағларидан бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олиш учун бюджет ташкилоти ходимларининг Р Е Е С Т Р И 20__ йил ____________ учун
Т/р
Ф.И.Ш.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил _____________ учун _________________________ вилоят, туман (шаҳар) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш учун маблағларни аниқлашга юқори турувчи молия органига Жамланма буюртманома*
Т/р
Бўлим
Боб
Параграф
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар миқдори
Ҳақиқий харажатлар, сўмда
Шу жумладан
бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми
қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари
1
2
3
4
5
6
7
8
1
2
…
Жами
Молия органи раҳбари
__________________
(имзо)
М.Ў.
Молия органининг бюджет бўлими бошлиғи
__________________
(имзо)
Жамланма буюртманомани тузувчи масъул ходим
________________
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача тақдим қилинади.