Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИ ЎРТАСИДА САВДО, ИҚТИСОДИЁТ, ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ФАН ВА ТЕХНИКА, МАДАНИЯТ, СПОРТ ВА ЁШЛАР ИШЛАРИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҲАҚИДАГИ БИТИМНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШМА КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида фаолиятнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги Битимнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон — Саудия қўшма комиссияси (бундан кейин Ўзбекистон—Саудия қўшма комиссияси деб аталади) тузилсин.
2 Ўзбекистон—Саудия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон—Саудия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари зиммасига республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Саудия Арабистони Қироллиги билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш функцияси;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига — Ўзбекистон—Саудия қўшма комиссиясининг котибияти функцияси юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари Ўзбекистон—Саудия қўшма комиссияси қарорларини амалга оширишда қатнашувчи Саудия Арабистони Қироллиги делегациялари ташрифлари билан боғлиқ ташкилий масалаларнинг ҳал этилишида кўмаклашсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 22 январь,
41-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 январдаги 41-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги Битимнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми
ТАРКИБИ
| Ғаниев Э.М. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраиси |
| Ҳабибуллаев П.Қ. | — | Фан ва техника давлат қўмитасининг раиси |
| Мақсудов Ф.Н. | — | Хорижий инвестициялар бўйича Агентлик Бош директори |
| Йўлдошев А.З. | — | Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг раиси |
| Эргашев И.Р. | — | Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
| Халилов Б. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, ташки савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи |
| Мирсоатов М.М. | — | Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Абдуқундузов М.А. | — | Маданият ишлари вазирининг ўринбосари |
| Тўлаганов Ш.Т. | — | Давлат спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Аҳроров Ф.С. | — | Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бош мутахассиси |
| Қирғизбоев М. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси раиси ўринбосари — ижрочи директори |
| Жумаев Х.Б. | — | «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари |
| Хўжабергенов С.Л. | — | «Ўзсавдоинвест» корпорациясининг бош директори |
| Тошпўлатов О.А. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Осиё ва Африка бўлими бошлиғи, комиссиянинг масъул котиби |
Кейинги таҳрирга қаранг.