Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.12.1999 йилдаги 521-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 07.12.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА УЗОҚ МУДДАТЛИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония ва Корея Республикаси ҳукуматлари томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишни ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония ва Корея Республикаси ҳукуматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 40 йил муддатга берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитларнинг, иқтисодий самарадорлиги юқори даражада бўлган устувор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилаётган йиллик ставкаси 3 фоизгача бўлган имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради, қарз олувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик фонди билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан молиявий муассасаларнинг махсус миссиялари билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, ваколатли банклар ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, ваколатли банклар, хорижий маслаҳатчилар ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг вакиллари иштирокидаги махсус идоралараро гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, узоқ муддатли имтиёзли кредитлар доирасида лойиҳалар тайёрланишини, келишиш тартибига риоя этилишини, уларнинг ҳаракати ва амалга оширилишини ташкил этиш гуруҳнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий шартларга ва маблағ билан таъминлашнинг ихтисослаштирилган дастурлари хусусиятларига жавоб берувчи лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишининг тезкор экспертизаси белгиланган тартибда ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар олиш ва қарз битимларини имзолашга тайёрлаш юзасидан зарур тартиботлар ўз вақтида расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилаётган кредит ресурслари бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари кафолатланиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг тезликда тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари ва хорижий молиявий муассасалар тегишли бўлинмалари мутахассислари жалб қилинган ҳолда янги лойиҳалар тайёрланишида вазирликлар ва идораларга кўмаклашишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан ўзаро ҳамкорликда, узоқ муддатли имтиёзли кредит бериш ҳажмларини кўпайтириш юзасидан Япония ва Корея Республикаси ҳукуматларининг ваколатли агентликлари билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилишининг давлат мониторинги доирасида қарз маблағлари ўзлаштирилишининг бориши, шу жумладан тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ва кредитлар қайтарилиши устидан қаттиқ мониторинг ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш ва молиявий кўмаклашиш дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тузилмасида ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари экспертизаси ва молиявий мониторинги бўйича махсус бўлинма ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма лойиҳаларни тайёрлаш муддатларини жадаллаштириш ва уларни рўёбга чиқариш сифатини ошириш мақсадида, узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бераётган мамлакатлардан мутахассисларни ташкил этилаётган бўлинманинг маслаҳатчилари сифатида техник ҳамкорлик грантлари асосида жалб этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 7 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
521-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 декабрдаги 521-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги махсус идоралараро гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуськова Т.Н.‎ —‎ Молия вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари‎
Рўзиқулов У.У.‎ —‎ Молия вазирлигининг валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи‎
Исломхўжаев Ҳ.С.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи иқтисодий алоқаларни таҳлил қилиш ва уларнинг истиқболлари бош бошқармаси бошлиғи‎
Очилов М.Қ.‎ —‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг инвестиция дастурлари бўлими бошлиғи‎
Зимин П.Е.‎ —‎ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш маркази директори‎
(келишув бўйича)‎ —‎ Япония Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш бўйича эксперти, гуруҳ маслаҳатчиси‎
(келишув бўйича)‎ —‎ Корея Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш бўйича эксперти, гуруҳ маслаҳатчиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Гуруҳ таркибига лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган ташкилотлар раҳбарларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлар доирасида ҳамкорлик дастурлари амалга оширилиши учун масъул бўлган ўринбосарлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.