21.12.1999 йилдаги 538-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорида «Ўзфармсаноат» концерни корхоналари ва ташкилотлари учун назарда тутилган умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича бюджетга тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги имтиёзлар 2000 йил 1 январдан бошлаб 3 йил муддатга узайтирилсин, бўшаб қолган маблағлар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури доирасида мавжуд ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва янгиларини барпо этишга мақсадли йўналтирилсин.