03.07.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан Испаниянинг Саноат, Туризм ва Савдо вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
03.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан Испаниянинг Саноат, Туризм ва Савдо вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
англашув Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУРИЗМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Испаниянинг Саноат, Туризм ва Савдо вазирлиги, бундан кейин «имзо чекувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Туризм соҳасидаги алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо чекувчи Томонлар ўз мамлакатлари иқтисодиётини кучайтириш ва миллий маданиятларини ўзаро тушуниш жараёнини яхшилаш мақсадида икки томонлама туризм соқасидаги алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратадилар. Бу соҳада амалга ошириладиган барча саъй-ҳаракатлар иккала мамлакат қонунчилиги ва амалдаги халқаро битимлари асосида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Туризм секторлари ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо чекувчи Томонлар давлат ва хусусий туризм секторлари ўртасида ҳамкорликни кучайтирадилар ва туризм соҳасини ривожлантириш, маркетинг, режалаштириш ва дам олиш масканларини яхшилаш мақсадида уюштириладиган ўзаро мутахассислар ташрифларини рағбатлантириш имкониятларини ўрганиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Маълумот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо чекувчи Томонлар туризм саноатида сифат, доимий ривожланиш ва технологик янгиликларга оид ўзаро маълумот ва тажриба алмашинувини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Туризм соҳасига инвестициялар жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо чекувчи Томонлар ўз мамлакатлари хусусий секторлари ўртасида туризм соҳасига инвестициялар жалб қилишга қаратилган ҳамкорликни кучайтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда имзо чекувчи Томонлар ўз мамлакатларида амалга оширилаётган туризм соҳасини ривожлантиришга оид дастурлар ҳамда ушбу дастурлар билан боғлиқ миллий ва халқаро фондлар ва молиявий жараёнлар юзасидан ўзаро маълумот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Техник томонлар ва ўзаро мутахассислар ташрифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо чекувчи Томонлар ўзаро мутахассислар ташрифларини уюштириш ва ўқув дастурларини ташкиллаштириш орқали ўзаро техник ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, имзо чекувчи Томонлар ўз мамлакатларида мавжуд туризмга оид грант дастурлари ҳамда бу соҳада малака ошириш бўйича ўқув курслари юзасидан маълумот алмашадилар. Бу каби дастурлар ва ўқув курсларида ҳар икки мамлакат вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, имзо чекувчи Томонлар туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида туризмни жадаллаштириш, атроф-муҳитни сақлаш, туризм соҳасига оид ташкилий масалаларни ҳал этиш ва тарихий обидаларни таъмирлашга қаратилган ўзаро мутахассислар ташрифини уюштириш имкониятларини кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Туризмни тарғиб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз мамлакатларига туристларни жалб қилиш мақсадида имзо чекувчи Томонларнинг ҳар бири иккала мамлакатда ўтказиладиган кўргазмалар, конгресс, савдо ярмаркалари, форумлар, семинарлар ва бошқа тарғибот анжуманларида ўз вакилларининг иштирокини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Меморандумнинг бошқа келишувларга таъсири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми бошқа халқаро келишувларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки имзо чекувчи Томонлар розилиги билан ушбу Англашув Меморандумига қўшимча ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва мазкур Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Меморандумнинг кучга кириши, амал қилиш муддати ва муддати тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва имзо чекувчи Томонларнинг бири Меморандумни вақтлироқ муддатда тугатиш истагини билдирмаса, беш йил давомида амал қилади. Агар имзо чекувчи Томонларнинг бири Меморандум муддати тугашидан олти ой олдин унинг фаолиятини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани тақдим этмаса, ушбу Меморандум муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2009 йил 3 июлда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва испан тилларида тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 2-3-сон)