28.05.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
28.05.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
англашув Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат ўртасида дўстлик ришталарини ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмнинг нафақат мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланишида, балки ўзаро англашув ва ҳар икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги биродарликни кучайтиришда муҳим омил эканлигини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш заруриятини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар икки мамлакат ўртасида ўзаро сайёҳлар алмашинувини яхшилаш мақсадида керакли чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида, туризм саноатининг жадал ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, туризм соҳасидаги ваколатли органлари ва тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирадилар. Бундай ҳамкорликни қуйидаги йўналишларда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маълумот ва статистика алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) биргаликда фаолиятнинг чора-тадбирларини кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) икки мамлакат туризм соҳасида тажриба ва профессионаллик даражасини ошириш мақсадида туризмни яхшилаш ҳамда ривожлантириш фаолияти билан машғул бўлган мутахассислар ва техникларнинг ўзаро ташрифларини алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Жаҳон Туризм Ташкилоти (ЖТТ) ва бошқа туризм соҳасига оид халқаро ташкилотлар доирасида ягона ёндашувга эришиш учун ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар туризм соҳасининг ваколатли органлари ўртасида икки мамлакатдаги миллий қонунчилик, маданий ва табиий бойликларни сақлаш ҳамда ҳимоялашга доир тартиб ва қоидалар, туристларнинг жойлаштирилиши, туристик агентликлар, маҳаллий ярмаркалар, фестиваллар ва кўргазмалар, келишувлар, конгресслар ва бошқа тадбирларга оид маълумотлар билан ўзаро алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз мамлакатлари миллий қонунчилиги доирасида туризмни тарғибот қилишга доир ҳужжатлар ва материаллар билан ўзаро алмашиш имкониятларини кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатлари хусусий секторлари ўртасида ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар туризм соҳасига ўзаро инвестициялар жалб қиладилар ва хорижий инвесторларга бериладиган инвестициявий имтиёзлар юзасидан маълумот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Англашув Меморандумини амалга ошириш бўйича ваколатли органлар сифатида қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси номидан — «Ўзбектуризм» Миллий компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бразилия Федератив Республикаси номидан — Туризм вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Англашув Меморандумида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Томонлар ўз мамлакатларининг ваколатли органлари вакиллари иштирокида дипломатик каналлар орқали зарур ҳолларда юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида учрашувлар ташкил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Англашув Меморандуми имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва муддати чекланмаган ҳолда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда дипломатик каналлар орқали ёзма равишда ушбу Англашув Меморандумининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида хабарнома тақдим этиши мумкин. Бунда хабарнома олинган санадан тўқсон (90) кун ўтгандан сўнг ушбу Англашув Меморандумининг амали тўхтатилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Англашув Меморандумига дипломатик каналлар орқали ёзма равишда қўшимча ёки ўзгартишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Англашув Меморандумини талқин қилишда ёки амалга татбиқ этишда юзага келадиган барча низо ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бразилиа шаҳрида 2009 йил 28 май куни икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 2-3-сон)