Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Бразилия Федератив Республикаси Спорт вазирлиги ўртасида битим
Битим
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Бразилия Федератив Республикаси Спорт вазирлиги бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси билан Бразилия Федератив Республикаси ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида, ва
Икки мамлакатнинг спорт соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш истагида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар ногиронлар учун турли хил махсус ўйинларнинг мураббийларини алмашинувини қўллаб-қувватлайдилар.
2-модда
Томонлар спортни ривожлантириш дастурлари ва фаолиятлари бўйича икки етакчилар ўртасида ҳар йили бир ҳафталик тажриба алмашишни қўллаб-қувватлайдилар.
3-модда
Томонлар спортни ривожлантириш дастурлари доирасида ўтказиладиган лойиҳалар, дастурлар ва фаолиятларда иштирок этиш учун делегациялар алмашинувини илгари сурадилар.
4-модда
Томонлар спорт соҳасига тегишли бўлган замонавий илмий усуллар билан таништирилади ҳамда спортни амалда қўллаш, ногиронлар спорти билан боғлиқ бўлган экспертларнинг ташрифлари билан алмашинадилар.
5-модда
Томонлар миллий терма жамоаларининг ўзаро ташрифлари алмашинувини қўллаб-қувватлайдилар, шу билан биргаликда, ўқув-семинарлар ва расмий мусобақалар билан алмашиниб, муайян федерациялар ўртасида, шунингдек ногирон спортчилар ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этадилар.
6-модда
Иккала давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг молиявий шартлари ижроий дастурга асосланиб мазкур Битимда кўрсатилган фаолиятларнинг амалга оширилиши бошланадиган сана белгиланади.
7-модда
Ушбу Битим имзоланган кундан кучга киради ва беш (5) йил муддатга тузилади ҳамда Томонларнинг бирортаси Битимнинг амал қилиш муддати тугашидан олти ой олдин уни бекор қилиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор этмаса, мазкур Битим амал қилиш муддати ўз-ўзидан яна беш йилга узайтирилади.
Бразилиа шаҳрида 2009 йил 28 май куни икки асл нусхада, ҳар бир ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди. Бунда барча матнлар бир хил кучга эга, Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матни устувор ҳисобланади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 2-3-сон)