Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-ЛАТВИЯ ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Латвия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битимни рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Латвия ҳукуматлараро комиссияси котибияти функцияларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.
3. Латвия томонининг Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини 1998 йил май ойининг учинчи ўн кунлигида Рига шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 5 май,
192-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 майдаги 192-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Латвия комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми
ТАРКИБИ
| Ғаниев Э.М. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, комиссия ҳамраиси |
| Эрметов Н. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг раиси |
| Сидиқназаров Қ.М. | — | «Ўзавтотранс» давлат корпорациясининг раиси |
| Собиров М.А. | — | Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг раиси |
| Усмонов Т.Б. | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Мустафоев И.М. | — | Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
| Раҳимов С.Б. | — | Марказий банк раисининг ўринбосари |
| Мирбобоев Б.А. | — | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг ўринбосари |
| Умаров Т.Б. | — | «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси раисининг ўринбосари |
| Пенцов Б.Е. | — | «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари |
| Исмоилов Б.А. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзташқитранс» республика ташқи савдо бирлашмасининг бош директори |
| Ёқубхўжаев С.Л. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, масъул котиб |
Кейинги таҳрирга қаранг.