Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.05.1998 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 ЙИЛ I ЧОРАГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1998 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини ҳамда Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини бажаришга доир амалга оширилган ишлар макроиқтисодий барқарорликка ва иқтисодий ўсишга ёрдам берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 103,3 фоизга, саноат маҳсулотлари — 104,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — 103,4 фоизга, чакана товар обороти — 117,1 фоизга, хизматлар кўрсатиш — 113,2 фоизга кўпайди. Иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляциянинг ўртача ойлик суръатлари ўтган йилнинг I чорагидаги 5,7 фоиздан 2,4 фоизгача пасайди. Аҳолининг ўртача жон боши ҳисобига реал пул даромадлари кўпайди. Умумий харажатларнинг 2,3 фоизи миқдоридаги ортиқча нақд пулларнинг муомаладан чиқарилиши таъминланди. Давлат бюджети даромад қисмининг бажарилиши прогнозга нисбатан 101,5 фоизни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, шартнома ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, корхоналарни таркибий ўзгартириш, уларни санация қилиш ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамай, зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси тизимида кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омборларда тайёр маҳсулотлар қолдиқлари миқдорининг кўплиги, тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг кўпайиши корхоналарнинг молиявий аҳволини қийинлаштирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи қурилиш ташкилотларида ислоҳотларнинг суст бораётганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларининг ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари йўқлиги туфайли инвестиция дастури қолоқлик билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг тасдиқланган устуворликларини сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қайд этилсинки, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан корхоналарни молиявий барқарорлаштириш, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш, қимматли қоғозлар бозори имкониятларини ишга солиш, халқ хўжалигининг энг муҳим объектлари қурилиши суръатларини жадаллаштириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар зиммасига ўн кун муддатда омборлардаги тайёр маҳсулотлар қолдиқлари кўпаяётганлиги сабабларини ўз жойида ҳар қайси корхона бўйича аниқлаб чиқиш юклансин. Ички ва ташқи бозорларда харидорлар, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш имкониятлари самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош вазир ўринбосари В.А.Чженнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон, 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ. кўпгина вазирликлар ва идораларда хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетларини «Вақт» миллий депозитарийсида рўйхатдан ўтказган ҳолда қайта тақсимлаш ишлари тугалланганлиги, эркин сотувга ҳамда хорижий инвесторларга сотиш учун акциялар пакетларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах (Мирзиёев) ва Тошкент (Рўзиев) вилоятлари ҳокимлари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) ва «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси (Ҳошимов) раислари акциялар пакетлари таркибини ўзгартиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 96-сон қарорида белгиланган муддатларда ўтказиш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уюшмалар, компаниялар, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини дастлабки сотишни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялари тендер асосида сотилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ, тендерларнинг мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган эмиссия проспектларига мувофиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари пакетларининг 1998 йил охиригача жойлаштирилишни таъминлаш бўйича тармоқ дастурларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Олий хўжалик суди томонидан 126 та иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жадвали ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иқтисодий ночор корхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш республика комиссиясига зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз ҳар бир корхона бўйича уларни қайта ихтисослаштириш, таркибий ўзгартириш, санация қилиш ёки тугатиш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Олий хўжалик суди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қайта рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича янгидан аниқланган ночор корхоналарни тугатиш жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва маҳаллий ҳокимият органларининг эътибори тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича ишларнинг етарли эмаслигига қаратилсин, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг бажарилиши учун шахсан жавобгарликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда «Банкротлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги вазирликлар, корпорациялар, уюшмалар, бошқа бирлашмалар ва ҳокимликлар билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган, маблағ билан таъминлаш манбалари мутлақо йўқ ёки етарли бўлмаган объектларни 1 ярим йиллик якунлари бўйича кўриб чиқсин ва уларни 1998 йилги инвестиция дастуридан чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзфармсаноат» давлат концерни, «Қоракўл» уюшмаси, «Кўмир» акциядорлик жамияти раҳбарларига маҳсулотни экспорт қилиш прогнозини бажаришга киришмаганликлари, шунингдек «Ўзкимёсаноат», «Ўзавтосаноат», «Ёғмойтамакисаноат» уюшмалари, «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти раҳбарларига экспортга маҳсулот етказиб беришда қолоқликка йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин. Уларга Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда маҳсулотни экспортга жўнатиш ва валюта тушумларининг бир қисмини мажбурий сотиш юзасидан топшириқларни бажаришнинг ойлар бўйича жадвалини I чоракда йўл қўйилган қолоқлик ўрнини тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш учун етарли чора-тадбирлар кўрмаётганликлари қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Дастурда белгиланган топшириқларнинг, шу жумладан, корхоналар маблағлари ҳисобига ижтимоий объектларни қуриш топшириқларининг бажарилиши юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг эътибори «Маҳаллий саноат» ҳудудий ишлаб чиқариш-савдо акциядорлик компанияларининг ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш уюшмаларининг маҳаллий меҳнат ва моддий ресурслардан энг кўп фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда уларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятлари етарли даражада мувофиқлаштириб борилмаётганлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (Усмонов М.З.) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1998 — 2000 йилларда маҳаллий саноатни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-сон