Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019 14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2065
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2065
Кучга кириш санаси
24.01.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
Ҳужжат 24.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2065]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 11 январдаги 4, 2018-83 ва 315-В-5-сонли «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2065-5, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39/4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ҳар бир ўтказилган савдо операциясидан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларни тўлаш киритилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини ўтказиш тижорат банклари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчиларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб беш кун ичида асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда 2009 йил 31 декабрь ҳолати бўйича фаолият кўрсатаётган улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчиларини кўрсатган ҳолда хабарномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2010 йилнинг 1 январидан кейин улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган фаолият кўрсатаётган корхоналар — ягона солиқ тўловчилар бўйича ва янги ташкил этилган корхоналар бўйича давлат солиқ хизмати органлари мазкур корхоналарга лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот лицензияловчи органдан олинган кундан бошлаб уч кун муддатда асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талаблари татбиқ этиладиган солиқ тўловчиларни ҳам ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия амал қилиши тўхтатилганда ёки бекор қилинганда, давлат солиқ хизмати органлари лицензияловчи органдан лицензия амал қилиши тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ахборотни олган кундан бошлаб бир кунлик муддатда мазкур корхоналар бўйича тижорат банкларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар давлат рўйхатидан савдо корхонаси сифатида ўтмаган, бироқ улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган ва ягона солиқ тўловини тўлаш тўғрисида хабарнома бермаган янги ташкил этилган корхоналар улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан кейинги биринчи ҳисобот даврида умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китобларини тақдим этсалар, у ҳолда давлат солиқ хизмати органлари солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда тижорат банкларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар йили, солиқ даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тугагандан кейин уч кун муддатда, давлат солиқ хизмати органлари тижорат банкларига мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ аввал тақдим қилинган рўйхатга қўшимча корхоналарнинг киритилганлиги ёки улгуржи савдо корхоналарига тааллуқли бўлмаган корхоналарни рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги аниқлаштирилган ахборотни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тижорат банклари давлат солиқ хизмати органининг хабарномасини олган санадан бошлаб уч кун муддатда солиқ тўловчилар учун мажбурий тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги банк ҳисобварақларини очади ёки ёпади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22624 — «Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари», Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22626 — «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари», бошқа турдаги товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5% — давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги хабарномада кўрсатилган 23407 — «Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари» ҳисобварағига ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95% — асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади, Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотишдан келиб тушган маблағлар бундан мустасно ва улгуржи савдо корхонасининг ихтиёрига биноан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Барча маблағлар ушбу Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бўнак тўловларни акс эттириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бўнак тўловларининг тўланган суммалари тақдим қилинган ҳисоб-китоб бўйича ягона солиқ тўловининг тўланиши лозим бўлган суммалари ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари солиқ тўловчида бюджетга тўланадиган бўнак тўловларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олган янги ташкил этилган корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлмаса, у ҳолда ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) 10-бобида назарда тутилган тартибда бошқа солиқ турлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қоплаш ҳисобига ўтади ёки солиқ тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларининг тўланган суммалари Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ўртасида ўрнатилган нормативлардан келиб чиқиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ягона солиқ тўлови бўйича ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-бобида назарда тутилган тартибда қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари суммаларининг тўлиқ тушиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тижорат банки ёки банк филиалининг тўлиқ номи

ХАБАРНОМА

__________________________________ давлат солиқ инспекцияси

(туман / шаҳар номи)
Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан қуйидаги улгуржи савдо корхоналари ягона солиқ тўлови бўнак тўловларини тўлашлари шарт.


‎Улгуржи савдо корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчилари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

СТИР

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

‎Ягона солиқ тўловини тўлаш учун банк ҳисобварағини қўшимча маълум қиламиз
Хизмат кўрсатувчи банк номи

Ҳ/р

‎МФО

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

СТИР

Давлат солиқ

‎‎__________ ‎‎_____________________________

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

‎(Ф.И.О.)

‎‎‎М.П.

‎‎

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг номи ________________________________________
Юридик манзили ‎‎__________________________________


ХАБАРНОМА

____________________________________ давлат солиқ инспекцияси

(туман / шаҳар номи)

Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Сизга Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) талаблари татбиқ этилади.

Давлат солиқ

‎‎_____________ ‎_____________________________

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.

‎‎‎‎

‎‎

Жўнатиш санаси:

‎‎

(кк/оо/йй)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тижорат банки ёки банк филиалининг тўлиқ номи


ХАБАРНОМА

______________________________________ давлат солиқ инспекцияси
‎‎(туман / шаҳар номи)
Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан қуйидаги улгуржи савдо корхоналарига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) талаблари татбиқ этилмайди.


Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари татбиқ этилмайдиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

СТИР

‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎


Давлат солиқ


‎‎‎_________‎____

‎_____________________________

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

‎(Ф.И.О.)

М.Ў.

‎№

‎‎

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 15-модда; 2011 й., 30-сон, 321-модда; 2013 й., 40-сон, 539-модда; 2014 й., 16-сон, 185-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2018 й., 09/18/2065-4/1851-сон)