14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2065
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2065
Кучга кириш санаси
24.01.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
Ҳужжат 21.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ўтказилган операциялардан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаш киритилди, ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб беш кун ичида асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда 2009 йил 31 декабрь ҳолати бўйича фаолият кўрсатаётган улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчиларини кўрсатган ҳолда хабарномани юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳар йили, солиқ даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тугагандан кейин уч кун муддатда, давлат солиқ хизмати органлари тижорат банкларига мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ аввал тақдим қилинган рўйхатга қўшимча корхоналарнинг киритилганлиги ёки улгуржи савдо корхоналарига тааллуқли бўлмаган корхоналарни рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги аниқлаштирилган ахборотни юборади.
22624 — «Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари», Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун;
11. Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
5% — давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги хабарномада кўрсатилган 23407 — «Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари» ҳисобварағига ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари сифатида;
95% — асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади, Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотишдан келиб тушган маблағлар бундан мустасно ва улгуржи савдо корхонасининг ихтиёрига биноан фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Барча маблағлар ушбу Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақаларига пул маблағлари операцион кун тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда, пул маблағларининг тақсимланиши кейинги операцион кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тижорат банки ёки банк филиалининг тўлиқ номи


ХАБАРНОМА

______________________________________ давлат солиқ инспекцияси
(туман / шаҳар номи)
Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан қуйидаги улгуржи савдо корхоналарига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) талаблари татбиқ этилмайди.


Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари татбиқ этилмайдиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

СТИР


Давлат солиқ


_____________

_____________________________

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)