08.01.2010 йилдаги ПҚ-1257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилсинки, мустақиллик йилларида мамлакатда бозор тамойилларига жавоб берадиган солиқ тизими шаклланди, Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси қабул қилинди, солиқларни бошқаришнинг замонавий методлари ва механизмлари жорий этилди, солиқ органларининг яхлит тизими яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасининг танқидий таҳлили республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилишнинг зарурлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларининг функциялари, ваколатлари ва тузилмаси замонавий талабларга жавоб бермайди, улар фискал-молия органлари тузилмасида, энг аввало, солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, Давлат бюджетининг даромад қисмини барқарор шакллантиришнинг белгиланган топшириқларини бажариш масалаларида ҳали етакчи ўринни эгаллагани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти, солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ахборот-таҳлилий ишлар суст олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш ишлари аниқ-пухта мувофиқлаштирилмаяпти, бозорлар ҳудудларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига турли текширувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашиш ҳолатлари мавжуд. Шу билан бир қаторда, бозорларда солиқ қонунчилигини бузиш, турли йиғимларни ундириш, акциз солиғига тортиладиган товарлар ва контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний муомалада бўлиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини оширилган нархларда қайта сотиш, олинган нақд тушумни тўлиқ инкассация қилмаслик ҳоллари давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш, назорат қилувчи органлар функцияларидаги бир-бирини такрорлашларни бартараф этиш, республика фискал-молия органлари тузилмасида солиқ органларининг, энг аввало, қабул қилинган солиқ қонунчилигини ва Давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш масалаларидаги ваколатларини кенгайтириш ва ролини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар йиғилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маълумотларнинг ягона компьютер базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатилаётган ахборот-маслаҳат хизматлари соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларининг ноқонуний муомалада бўлиши манбаларини бартараф этиш, аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд тушумнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолиятини, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини қаттиқ назорат қилиш ҳамда жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширган ҳолда уларнинг ҳудудларида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан муносабатда бўлиш ҳолатларига қатъий равишда барҳам бериш бўйича тизимли иш олиб бориш, доимий асосда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси ошириб борилишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 октябрдаги Р-3296-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасини ҳамда унга бўйсунувчи, бошқарув ходимларининг умумий сони 604 нафар, шу жумладан Бош бошқарма ходимлари сони — 14 нафардан иборат бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлимларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари зиммасига қуйидагилар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва барҳам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқ юритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил этиш ва олиб бориш, жиноий ишлар қўзғаш, улар бўйича суриштирув ишларини амалга ошириш, жиноят ишларини терговга тегишлигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ билан боғлиқ ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириш чора-тадбирларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси фаолиятининг доимий ва ҳар томонлама мониторингини ҳамда самарадорлиги таҳлил қилинишини таъминласин ва, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга қадар таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлови топширилиши ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан мустасно тарзда, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан бозорларда, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплексларида санитария норма ва қоидаларига, шунингдек стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология хизмати органларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ўз ходимлари ва мутахассисларининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида қатнашишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимининг намунавий тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Давлат солиқ бошқармасининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4 ва 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекциясининг намунавий тузилмаси 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлари жойлаштирилишини ташкил этсин, уларни моддий-техник база ва юқори малакали кадрлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг янги кийим-бош формаси намунасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унинг 2010 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда Махсус рағбатлантирувчи устамаларни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва синовдан ўтказилгандан кейин белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари лавозим маошларига махсус рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, шунингдек янги намунадаги кийим-бош формаси қийматини қисман қоплаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1257-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 4-модда; 2013 й., 4-сон, 44-модда; 2017 й., 18-сон, 310-модда, 31-сон, 773-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 07/17/3376/0211-сон; 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)