Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Ҳ. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 январь,
ПҚ-1259-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 11 январдаги ПҚ-1259-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори 4-бандидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги «бошқарувчи компаниялар» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг сарлавҳасидаги «бошқарувчи компаниялар» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 сентябрдаги ПҚ-474-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «бошқарув компанияларини» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «бошқарув компанияларини» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)