Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1999 – 2001 ЙИЛЛАРДА ВА 2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАЛИҚ ВА БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини саноат асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбалиқ» давлат корпорациясининг республика манфаатдор идоралари билан келишилган 1999 — 2001 йилларда ва 2005 йилгача бўлган даврда:
ҳовуз хўжаликларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни табиий сув ҳавзаларидан овлаш, фермер хўжаликларида етиштириш, шунингдек балиқ консервалари ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича таклифлари 1 — 3-иловаларга* мувофиқ;
* 1—3 иловалар рус тилидаги матнда берилган
«Ўзбалиқ» давлат корпорациясининг экспорт қувватини ривожлантириш бўйича таклифлари 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси корхоналарига хизмат кўрсатувчи тегишли тижорат банкларига 5-иловага* мувофиқ тармоқ корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш учун ва импорт ўрнини қоплаш дастури бўйича 6-иловага* мувофиқ балиқ-консерва корхоналари қурилиши учун 1999 — 2001 йилларда белгиланган тартибда узоқ муддатли кредитлар бериш тавсия этилсин.
* 5-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мўйноқ ва бошқа кичик балиқ-консерва корхоналари қувватларини иш билан таъминлаш учун ўз хом ашё базасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизимида каспий майда балиғини иқлимлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 1999 йил 1 августгача хулоса тайёрлаш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси таркибида тармоқни Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, унга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
балиқчилик хўжаликларини қайта тиклаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, замонавий, экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларни яратиш;
балиқларнинг янги турларини иқлимлаштириш, ҳавзаларга майда балиқларни қўйиб юбориш ва табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган балиқчилик-мелиорация ишларини амалга ошириш;
балиқ етиштиришни кўпайтиришни таъминловчи инфратузилмани яратиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш вазифаси юклансин.
Қуйидагилар Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетлари бўйича олинган дивидендларнинг 25 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
5. «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни 20 кун муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилишини қаттиқ назорат қилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари балиқчилик хўжаликларига ажратилган ерларнинг бошқа мақсадларда фойдаланилишига, уларнинг пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун ажратилишига йўл қўймасинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 июль,
344-сон