Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2017 03.07.2002 йилдаги ПФ-3103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАТБУОТ ВА АХБОРОТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148-сонли «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир конституциявий ҳуқуқлар ва қонунчиликнинг сўзсиз бажарилиши, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатлари таъминланиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика фуқароларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, аҳолининг, аввало ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим, маънавий ва маданий савиясини ошириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг миқёсда ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик ва матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситалари, даврий нашрларни тарқатиш шу жумладан, мазкур фаолият турларида рўйхатга олиш ишларини бажариш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радиоэшиттириш ҳамда республика ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот соҳасида амалдаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик ва матбаачилик фаолиятида, даврий нашрларни тарқатишда ягона техникавий сиёсат ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама тайёрлаш, шунингдек уни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик-матбаачилик фаолиятининг ишлаб чиқариш-техника базасини ривожлантириш ва янгилаш, стандартлаштириш ҳамда сертификациялаш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги матбуот ҳудудий бошқармалари тегишли равишда матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари этиб қайта ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигига цензура, таҳрир қилиш, тақиқлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятига ўзгача тарзда ғайриқонуний аралашиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигига матбуот ва ахборот соҳасидаги қонунчиликни бузувчи давлат бошқаруви органларига, жойлардаги ҳокимият органларига, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколати доирасида, қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар (тақдимномалар) юбориш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Агентликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ва тақдимномалари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари ҳамда нашриётлар томонидан матбуот ва ахборот соҳасидаги қонунчилик мунтазам равишда бажарилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги уларга берилган лицензия ҳамда рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини суд орқали тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3103-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-cон, 119-модда)