Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ» ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг ўз ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «ТАПОиЧ» давлат акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг ТАПОиЧ» ДАБ томонидан Тошкент шаҳри, Элбек кўчаси, 61-уй манзилида жойлашган, 1,8 га ер участкасига эга бўлган ёғочга ишлов бериш фабрикаси (технологик ускуналарисиз)ни «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан 1048,3 млн сўм миқдорида белгиланган қийматда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «ТАПОич» давлат акциядорлик жамияти бир ой муддатда:
махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига ёғочга ишлов бериш фабрикаси ҳудудидан технологик асбоб-ускуналар демонтаж қилиниши ва олиб чиқиб кетилишини, кейинчалик белгиланган тартибда сотилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 декабрь,
326-сон