18.11.2009 йилдаги 1096-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 18.11.2009 йилдаги 1096-I-сон
Кучга кириш санаси
18.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2009 ЙИЛ ТЎҚҚИЗ ОЙИДАГИ ИЖРОСИ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорда профицит билан ижро этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларида замонавий диверсификация қилинган иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган тузилмавий ўзгаришлар, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш амалга оширилишини таъминласин. Қатъий ва аниқ мақсадга йўналтирилган пул-кредит сиёсати ўтказилишини, солиқ тушуми механизми такомиллаштирилишини, Давлат бюджети харажатлари самарадорлиги оширилиши ва унинг ижтимоий йўналтирилганлиги кучайтирилишини давом эттирсин. Бунда «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга ошириш давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини, минтақаларнинг молиявий салоҳиятини кенгайтириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш ва шу асосда маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштиришни таъминлаш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1096-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 11-сон, 420-модда)