Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР УЧУН ЭНГ КАМ УЛГУРЖИ-СОТИШ ВА ЧАКАНА НАРХЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2010 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун уларнинг 1-иловага мувофиқ нархлардан паст нархларда сотилиши мумкин бўлмаган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар, маҳсулотларни сотиш нархлари ва ҳажми ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин;
алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва чакана савдо корхоналарига нисбатан тегишли жарима санкциялари қўлланади, айбдор шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
3. «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар бўйича белгиланган талабларга 2010 йил 1 январдан бошлаб риоя этилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин;
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва чакана савдо корхоналарига 2010 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилиши тўғрисида ўн кун муддатда маълум қилсин;
алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2010 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган тартибда мониторинг ва текширишларни амалга оширишда алкоголли маҳсулотларнинг белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотилиши ҳолларини аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 декабрь,
327-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх |
| Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 1800 | 2400 |
| Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 3800 | 5000 |
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2010 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартибида:
а) 20-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи сотиш нархидан паст нархларда сотиш»;
б) 28-бандда:
иккинчи хатбошига «алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонага:
ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
айнан шу қонун бузилиши бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда — ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима қўлланади.
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулот қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқарилади»;
учинчи ва тўртинчи хатбоши тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 60-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 569-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда, 42-43-сон, 364-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)