Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИНВЕСТ ИНТЕРНЕШНЛ», «ЎЗ-АИГ» ҚЎШМА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ ВА «АИГ-ЎЗБЕКИНВЕСТ» АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 23 НОЯБРДАГИ 565-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон — Америка «Ўз-АИГ» суғурта компанияси» ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари томонидан компаниянинг номини «Chartis Uzbekistan» масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси» деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 декабрь,
317-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 317-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест Интернешнл», «Ўз-АИГ» қўшма суғурта компанияларини ва «АИГ-Ўзбекинвест» агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Компаниянинг номланишида «Ўз-АИГ» сўзи «Chartis Uzbekistan» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 1-банднинг «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон — Америка қўшма суғурта компанияси («Ўз-АИГ»)» сўзлари «Chartis Uzbekistan» масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошидаги «Ўз-АИГ» компанияси» сўзлари «Chartis Uzbekistan» масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 4-банднинг иккинчи хатбоши ва 6-банд чиқариб ташлансин.
5. 7-банддаги «Ўз-АИГ» компанияси» сўзлари «Chartis Uzbekistan» масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 8-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 9-банддаги «Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов» сўзлари «Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 564-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)